ОТБ Ўзбекистонда мактабгача таълимни яхшилашга кўмаклашади
ОТБ Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида 500 та боғчани ривожлантириш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишда маслаҳат ёрдамини кўрсатади.

Фото: ЎзА
Осиё тараққиёт банки Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида давлат-хусусий шериклик асосида юқори сифатли мактабгача таълимни таъминлашни қўллаб-қувватлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг транзакция масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида фаолият юритади.
Банк Самарқанд вилоятидаги 100 та мактабгача таълим муассасасини ривожлантириш бўйича шу каби маслаҳат хизматларини кўрсатмоқда.
ОТБнинг бешта ҳудудда транзакция бўйича маслаҳати ёрдамида мамлакатда 500 тагача (ҳар бир ҳудудда 100 га яқин) мактабгача таълим муассасаси ташкил этилади, бу эса 75 минг нафар ўқувчига фойда келтиради.
Лойиҳалар таълим тизимини халқаро стандартларга мослаштиришга кўмаклашади.
ОТБ кўмаги лойиҳалар тайёрлаш, уларни ташкил қилиш ва ҳар бир лойиҳа учун малакали хусусий ҳамкорларни жалб қилишда ёрдам кўрсатишни ўз ичига олади.
Банк уларни амалга оширишда Ўзбекистоннинг ДХШ бозорини ривожлантириш тажрибасига таянади ҳамда давлат ва хусусий секторни ДХШни амалга ошириш салоҳиятини кучайтиришда қўллаб-қувватлайди.
Мавзуга оид

21:51 / 13.03.2025
“Болаларни қўрқоқ қилиб қўймаслигимиз керак” — боғчадаги зўравонликлар ҳақида суҳбат

18:47 / 24.12.2024
Келгуси ўқув йилида 100 дан зиёд мактаб ташкил этилади, 162 та боғча қурилади

15:43 / 20.11.2024
ОТБ Ўзбекистоннинг иқлимга мослашиш ислоҳотлари учун 250 млн доллар ажратди

21:15 / 08.10.2024