Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида ўзаро визасиз тартиб ўрнатиш масаласи муҳокама қилинмоқда
Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Хитойнинг Ҳонгконг махсус маъмурий ҳудуди ҳукуматининг Пекиндаги ваколатхонаси вакиллари билан музокара ўтказди.

Фото: dunyo.info
Ваколатхонанинг Иммиграция ишлари бўйича раҳбари Вонг Вей-ки Ксариер билан консуллик – ҳуқуқий соҳадаги икки томонлама ҳамкорликка оид масалалар, Ҳонгконг махсус маъмурий ҳудудида мавжуд миграция қоидалари, хусусан икки томонлама сайёҳлик алмашинувини ривожлантириш бўйича истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.
Музокаралар чоғида, шунингдек, Ҳонгконг махсус маъмурий ҳудудининг виза сиёсати, томонлар фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасидаги соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий базани кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистонда хитойликлар, шу жумладан, Хитойнинг махсус маъмурий ҳудудлари – Ҳонгконг ва Макао фуқаролари учун 10 кунгача визасиз режим амал қилиб келаётгани таъкидланди. Шунингдек, жорий йил 1 декабр куни Чэнду шаҳрида "Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида ўзаро визадан озод қилиш тўғрисида"ги битим имзоланганлиги маълум қилинди. Ҳозирда мазкур ҳужжат кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички ҳуқуқий процедураларидан ўтказилаётганлиги қайд этилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон томони ўз фуқаролари учун Ҳонгконг махсус маъмурий ҳудуди билан виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисида келишувга эришишни мақсад қилгани билдирилди.
"Ҳонгконг томони ҳам Ўзбекистон билан барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, амалий натижадорликни ошириш, хусусан, ўзаро фуқаролар алмашинувини кенгайтириш ва туризм соҳасини изчил ривожлантиришдан бирдек манфаатдор", деди у.
Соҳага оид олдинда турган масалаларни биргаликда ҳал этиш бўйича мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. "Барселона" ва "ПСЖ" қийинчилик билан яримфиналга чиқди
Спорт | 01:53
-
Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди
Ўзбекистон | 01:32
-
OpenAI компанияси ўз ижтимоий тармоғини яратиш устида иш олиб бормоқда
Фан-техника | 00:30
-
АҚШ икки ой ичида Суриядаги қўшинларини босқичма-босқич олиб чиқишни бошлайди
Жаҳон | 00:07
Мавзуга оид

16:56 / 15.04.2025
Туркманистонда хорижликларнинг киришини соддалаштириш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланмоқда

12:52 / 08.04.2025
Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасида визасиз тартиб жорий қилиниши мумкин

18:40 / 06.04.2025
АҚШ илк бор чет давлатнинг барча фуқароларига берилган визаларни бекор қилди

20:38 / 23.03.2025