Башар Асаднинг рафиқаси ажрашишга ариза берди — Haberturk
Сурия собиқ президенти Башар Асаднинг рафиқаси ажрашиб, Москвадан Лондонга кўчиб кетмоқда. РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу хабар «ҳақиқатга тўғри келмаслигини» билдирди.

Фото: AFP/Getty Images
Сурия собиқ президенти Башар Асаднинг рафиқаси ажрашиш учун ариза берди. Бу ҳақда Туркиянинг Haberturk нашри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, Асма Асадга Москвада яшаш шароити ёқмаяпти ва у Лондонга кўчиб кетмоқчи. Haberturk’нинг ёзишича, Асаднинг рафиқаси Москвадан чиқиш учун «махсус рухсат» сўраган.
Турк ОАВнинг ёзишича, Асадга Москвани тарк этиш тақиқланган. Аммо ушбу маълумот расмий тасдиқланмаган.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Асаднинг ҳаракатланишига чеклов мавжудлиги ҳамда унинг рафиқаси билан ажрашиш борасидаги режаларига оид хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
Асма Асад Лондонда туғилган. Буюк Британияда у Американинг JP Morgan банкида инвестицион банкир бўлиб ишлаган. У 2000 йилда Башар Асадга турмушга чиққан. Асма Асаднинг Сурия фуқаролигидан ташқари, Британия паспорти ҳам бор.
Financial Times’нинг ёзишича, Асма Асад воситачилар орқали Сурияда телекоммуникация, кўчмас мулк, банклар, савдо каби иқтисодиётдаги бутун бошли секторларни назорат қилган. Нашр маълумотларига кўра, мамлакат иқтисодиёти Башар Асад, унинг укаси Моҳир ва Асма ўртасида бўлиб олинган.
Башар Асад ҳамда унинг оиласи декабр бошида ҳокимият қўлдан бой берилганидан кейин Москвага қочиб кетганди. Bloombergʼнинг ёзишича, Асаднинг қочишини Россия разведкаси ходимлари ташкиллаштирган. 8 декабр куни Россия давлат ОАВ Башар Асад ўз оила аъзолари билан Москвага етиб келгани, унга бошпана берилгани ҳақида хабар берди. Кўп ўтмай РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков мазкур маълумотларни тасдиқлади.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон ва АҚШ ядро дастури бўйича музокараларни қайта бошлади
Жаҳон | 13:31
-
АҚШ–Хитой савдо уруши 90 кунга музлатилмоқда
Жаҳон | 13:27
-
“Биринчи президент спортчиларингни кўздан яшир деган” – шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев билан интервю
Ўзбекистон | 13:22
-
Ўзбекистонда тадқиқотлар учун ялпи харажатлар 4,5 трлн сўмни ташкил этди
Ўзбекистон | 13:18
Мавзуга оид

19:01 / 07.05.2025
Сурия ва Исроил БАА воситачилигида яширин музокаралар олиб бормоқда — Reuters

12:44 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?

16:44 / 02.05.2025
«Дамашққа аниқ сигнал». Исроил Сурия пойтахтига зарба йўллади

17:28 / 28.04.2025