Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги мигрант болаларга рус тили имтиҳони қачондан бошланиши белгиланди
Аввалроқ, Россия Давлат Думаси мигрант болаларни рус тилидан билимини синовдан ўтказмасдан мактабларга қабул қилишни тақиқловчи қонунни қабул қилган эди.
Россиянинг «Рособрнадзор» ташкилоти мигрант болаларнинг рус тилини билишини текшириш учун методик материаллар ва тест тизимини тайёрлашни якунламоқда, деди бош вазир ўринбосари Дмитрий Чернишенко. Тестлар 2025 йил 1 апрелда бошланиши режалаштирилган.
Унинг аниқлик киритишича, ташкилотда баҳолаш мезонлари тайёрланмоқда ва турли синфлар учун турли даражадаги тестлар талаб қилиниши аллақачон аниқ.
«Келгуси йилнинг 1 апрелидан бошлаб бундай ишлар мамлакатимизнинг барча таълим муассасаларида тизимли равишда ривожлантирилади», деди у РИА Новости агентлигига берган интервюсида.
У мезонлар ҳақида батафсил маълумот бермади. Чернишенконинг қўшимча қилишича, ҳар йили 155 мингга яқин мигрант бола рус мактабларига боради.
11 декабр куни Россия Давлат думаси мигрант болаларни рус тилидан билимини синовдан ўтказмасдан мактабларга қабул қилишни тақиқловчи қонунни қабул қилган эди.
Мавзуга оид
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
16:29 / 23.06.2026
Свердловск областида қуюн ҳодисаси кузатилди – фотолар
10:30 / 23.06.2026
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
08:55 / 23.06.2026