Давлат қарзининг чекланган ҳажми оширилади
Давлат бюджетига киритилган ўзгаришларга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳажми, Ўзбекистон номидан ва кафолати асосида олинадиган давлат қарзининг чекланган ҳажми оширилмоқда.

Фото: AP
Қонун билан «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, Қонунга айрим тоифадаги беморларга дори воситаларини бепул тақдим этиш, маданият ва санъатни ривожлантириш, Миллий футбол марказини ташкил этиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, инновацион саноат зоналарини барпо этиш, шунингдек инновацион ва юқори технологияли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш учун маблағлар ажратилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳажми, Ўзбекистон номидан ва кафолати асосида олинадиган давлат қарзининг чекланган ҳажми оширилмоқда.
Давлат бюджетидан давлат мақсадли жамғармаларига ажратиладиган трансфертлар миқдорлари, ушбу жамғармаларнинг даромадлари ҳамда харажатлари ўзгартирилади.
Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда топшириқларига мувофиқ маблағларнинг бир қисмини мақбуллаштириш ва уларни қўшимча харажатларга йўналтириш назарда тутилмоқда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мавзуга оид

09:44 / 11.04.2025
АҚШнинг давлат қарзи чегараси яна оширилади

15:39 / 27.02.2025
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 40 млрд доллардан ошди

16:22 / 30.12.2024
2025 йил учун жисмоний шахсларнинг мулк ва ер солиғи чегаралари белгиланди

16:20 / 30.12.2024