Жаҳон | 16:58 / 25.12.2024
1050
2 дақиқада ўқилади

Эронда WhatsApp ва Google Play блокдан чиқарилади

Эрон ахборот хавфсизлиги бўйича Олий кенгаши кўпчилик овоз билан WhatsApp мессенжери ва Google Play иловалар дўконини блокдан чиқаришни маъқуллади.

Фото: AFP

Эрон ҳукумати WhatsApp мессенжери ва Google Play иловалар дўконини блокдан чиқаришга қарор қилди. Бу ҳақда IRNA давлат агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур қарор ахборот хавфсизлиги бўйича Олий кенгашда кўпчилик овоз билан маъқулланган. Bloombergʼнинг ёзишича, 2024 йил июлда Эрон президентига айланган Масъуд Пизишкиён ўзининг сайловолди кампаниясида интернет-цензурани сусайтиришга ваъда берган.

Эронда 2022 йил кузда Маҳса Аминий вафотидан кейин бошланган норозилик намойишлари сабаб WhatsApp, Google Play, шунингдек, Instagram блокланган эди. 22 ёшли курд қиз Маҳса Аминий 2022 йил 16 сентябрда бош кийимни нотўғри ўрашда айбланиб, ахлоқ полицияси томонидан қўлга олинганидан сўнг вафот этган. Мамлакатда Facebook, Х (Twitter) ва YouTube 2009 йилдаёқ блокланган эди. Шунингдек, Эронда TikTok ҳамда Telegram ҳам блокланган.

Bloombergʼнинг ҳисоблашича, Эрон ҳукумати мамлакат Ғазода ҲАМАСни, Ливанда эса «Ҳизбуллоҳ»ни қўллаб-қувватлагани боис Исроил билан можаролар домида қолгани туфайли аҳолининг норозилиги ортиб бораётгани фонида чекловларнинг бир қисмини олиб ташлашга қарор қилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Xiaomi жаҳон бозорида фотосурат санъатини янги чўққига олиб чиқувчи Xiaomi 15 сериясини тақдим этмоқда

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти