Ўзбекистон | 10:24 / 27.12.2024
1470
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси ташкил этилади

“Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академиясини ташкил этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қуйидагилар ташкил этилади:

🔹юридик шахс мақомига эга бўлган Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси;
🔹Академия таркибида илмий-тадқиқот лабораторияси, ўқув-симуляцион марказ ва меҳмонхона.

Нукус шаҳрида жойлашган давлат ва нодавлат даволаш-профилактика муассасалари Академиянинг клиник базаси ҳисобланади.

Қуйидагилар Академия фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди, жумладан:

▪️тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
▪️ташхислаш ва даволашнинг юқори технологияли инновацион усулларини амалиётга жорий этиш;
▪️телемедицина технологияларидан кенг фойдаланиш учун шароитлар яратиш.

2025-2026 ўқув йилидан Академияда клиник ординатурада юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш йўлга қўйилади.

2025 йил 1 октябрдан Академия фаолияти тўлиқ йўлга қўйилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид