Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Аэрофлот» самолёти Тошкент аэропортига фавқулодда қўнди
«Аэрофлот» авиакомпанияси самолёти йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.
Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпаниясининг Фарғона – Москва йўналиши бўйича SU1971 рейсини амалга ошираётган самолёт Тошкент аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бунга йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган. Экипаж муқобил аэродромга боришга қарор қилди.
Boeing 737 самолёти маҳаллий вақт билан 22:11 да пойтахтга келиб қўнди. Самолётдан йўловчи (1954 йилда туғилган аёл) ва унинг юклари туширилгач йўловчи инсулт гумони билан Тошкентдаги тиббиёт муассасаларидан бирига ётқизилди.
Самолёт Тошкент вақти билан соат 23:02 да Москвага учди.
Мавзуга оид
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
20:48 / 05.04.2026