Фин кўрфазида кабелга зарар етказган лангар изи топилди
Терговчиларнинг фикрига кўра, Россиянинг «соядаги флоти» танкери Финландия учун муҳим электр кабелига зарар етказиш учун лангарни сувостидан судраб кетган.
Финландиялик терговчилар Болтиқ денгизи тубида Эстония ва Финландия ўртасидаги Estlink 2 электр узатиш линияси шикастланган жойда «ўнлаб километр» из қолдирилганини аниқладилар, деб ёзади якшанба, 29 декабр куни Reuters агентлиги.
«Ушбу изнинг узунлиги ўнлаб километрни ташкил этади», — дейди агентликка масъул терговчи Сами Пайлу. Шу билан бирга, Финландия тергов вакилининг таъкидлашича, лангарнинг ўзи ҳали топилмаган.
Аввалроқ ОАВда кабелга шикаст етказганликда гумон қилиниб, Финландия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган Eagle С танкери сурати чоп этилган эди. Улар танкер чап томонида лангарга эга эмаслигини кўрсатади, гарчи у худди шу кеманинг олдинги фотосуратларида мавжуд.
Lloydʼs List: РФ танкердан айғоқчи кема сифатида фойдаланган
Финландия ҳукумати томонидан сувости кабелларига зарар етказганликда гумонланиб қўлга олинган Россиянинг «соядаги флоти» танкери Eagle S аввалроқ уни «айғоқчи кема»га айлантирган узатувчи ва тингловчи ускуналар билан жиҳозланган эди. Бу ҳақда 27 декабр куни Британиянинг Lloydʼs List нашри кемага бевосита алоқадор манбага таяниб хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, кемага «катта чамадонларда» етказилган ускуналар махсус жойда ўрнатилган. У генератордан шунчалик кўп қувват олганки, кемада электр энергияси бир неча бор ўчиб қолган. Россия ва Туркия портларига кириш пайтида кемага рус ва турк клавиатуралари билан кўплаб ноутбуклар ҳам етказиб берилди.
Мавзуга оид
13:43 / 07.01.2025
Elisa компанияси Финландия ва Эстония ўртасидаги кабелларни таъмирлади
12:25 / 07.01.2025
Ғарб кабеллар узилишининг олдини олиш учун сунъий интеллектдан фойдаланади
15:50 / 27.12.2024
Болтиқ денгизидаги электр кабелни таъмирлаш бир неча ой давом этади
12:36 / 27.12.2024