Янги ҳукумат прагматик ёндашувни танламоқда, хусусан, Россия учун муҳим бўлган ҳарбий базалар келажаги борасида ҳам. Москва томонидан ярим аср мобайнида қўллаб-қувватлаб келинган Асадлар сулоласи ағдарилганидан сўнг Россияни Сурияда қандай келажак кутмоқда? BBC шу ҳақида таҳлилий мақола эълон қилди.

«Биз Россия қаршилигига қарамасдан ўз уйимиздамиз»

43 киши ҳаётига зомин бўлган ҳужумга қарамасдан, Дума шаҳридаги кўп қаватли уй қўшни биноларга нисбатан яхшироқ сақланиб қолган. Гарчи зинапоя майдончаларидаги деразалар сочилиб ётганига қарамасдан, уй деярли бутун. Қуёш нурларида ёритилган гўзал мармар рангдаги тош поллар, зина майдонларидаги гуллар ва квартира эшиклари олдида бир текисда териб қўйилган шиппак ва кроссовкалар диққатни тортади — бу ерда ҳали ҳам одамлар яшайди.

2018 йилнинг 7 апрелида бу уйда кимёвий ҳужум содир бўлган эди.

Бир пайтлар фаровон бўлган қишлоқ хўжалиги ҳудуди Дума –«Дамашқнинг ғалла омбори» сифатида машҳур эди. 2011 йилда у қўзғолончиларнинг муҳим таянч нуқталаридан бирига айланди. Ҳукумат қўшинларининг бир неча бор омадсиз ҳужумлари ортидан Дума ва Шарқий Ғута вилоятининг бошқа шаҳарлари ишғол қилинди. Режим томонида Эрон ва унинг прокси кучлари жанг қилган бўлса, 2015 йилдан бошлаб Россия ҳам урушга қўшилди. Уруш нафақат мактаблар ва турар жой массивларига, балки қишлоқ хўжалиги ерларига ҳам катта зиён етказди.

Название

Шарқий Ғута ишғол этилиши Суриядаги фуқаролик уруши тарихидаги энг шафқатсиз саҳифалардан бири бўлганди. Думанинг 40 фоиздан ортиқ қисми вайрон қилинди, ўн минглаб одамлар очарчиликка рўбару келди.

«Россия бу ерга террорчиларни йўқ қилиш учун келганини айтади, аслида эса бизни ўлдирди», — дейди автомеханик Тофиқ Диаб. Унинг фарзандлари 2018 йил 7 апрелдаги кимёвий ҳужумда ҳалок бўлган.

Ушбу воқеа турли томонлар манипуляциясига айланди. Мухолифат манбаларга кўра, ҳужум маҳаллий касалхонага қилинган ва зарин каби асабни фалаж қилувчи модда қўлланган. Россия эса ҳужум бўлганини бутунлай инкор этиш кампаниясини олиб борди.

Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти (OPCW) вертолёт Сурия ҳарбий-ҳаво кучларининг Думайр авиабазасидан учиб, икки баллон хлор газини турар жой бинолари устига ташлаганини