Axios: Apple раҳбари Трамп инаугурациясига 1 млн доллар хайрия қилади
Apple бош директори Тим Кук Facebook, Meta ва OpenAI компаниялари раҳбарлари каби АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп инаугурацияси жамғармасига 1 млн доллар хайрия қилади.

Фото: AFP/Getty Images
Apple бош директори Тим Кук АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп инаугурация жамғармасига шахсан 1 миллион доллар хайрия қилади. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Axios хабар берди.
«Алабама штатининг мағрур фуқароси ҳисобланувчи Кук инаугурацияни Американинг буюк анъанаси деб билади ва унга бирдамлик руҳи сифатида хайрия қилади», — дейди нашр суҳбатдоши. Axios’нинг қайд этишича, Apple корпорацияси номидан хайрия амалга ошириши кутилмаяпти.
Facebook, Instagram ва WhatsApp ижтимоий тармоқларига эгалик қилувчи Meta ҳамда Amazon компаниялари, шунингдек, OpenAI раҳбари Сэм Алтман ҳам Трампнинг инаугурация жамғармасига ўз хайрияларини амалга оширишларини маълум қилганди.
The Wall Street Journal’нинг ёзишича, Apple бош директори Тим Кук Доналд Трамп билан шахсий муносабат ўрнатиш учун йиллар давомида ҳаракат қилган. Axios маълумотларига кўра, Кук Трампнинг биринчи президентлик муддати давомида у билан кўп маротаба учрашган, шунингдек, 2024 йил декабр ойида сиёсатчининг Мар-а-Лагодаги қароргоҳида ўтказилган кечки овқатда ҳам иштирок этган.
Тавсия этамиз
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»
Жаҳон | 18:21
-
Россия қўшини уруш бошидан бери бир ҳужумда рекорд даражадаги дронларни учирди
Жаҳон | 17:25
-
Ватиканда янги Рим папасининг инаугурацияси бўлиб ўтди
Жаҳон | 17:22
-
Дунёда қарийб 300 млн киши очлик ёқасида экани маълум қилинди
Жаҳон | 17:19
Мавзуга оид

16:30
Трамп Путин билан гаплашмоқчи. У «„қонли ҳаммом“ни тўхтатиш»ни муҳокама қилиши ҳақида ёзди

11:04 / 17.05.2025
Суд Трампнинг мигрантларни чиқариб юбориш режасини рад этди

20:00 / 16.05.2025
Трамп савдо битимларини тузишга улгурмаган давлатлар учун янги тарифларни эълон қилди

19:29 / 16.05.2025