«Росатом» Туркияга АЭС учун ускуналарни етказиб бермаётган Siemensʼни судга беради
«Росатом» Туркиянинг Мерсин вилоятида «Аккую» АЭСни қурмоқда. Путин мазкур атом электр станцияси 2023 йилда ишга тушишини айтган эди, аммо ҳозирга қадар у фойдаланишга топширилмади.

Фото: AFP
«Росатом» корпорацияси Германиянинг Siemens компаниясини судга беришни режалаштирмоқда. Бунга компания Туркияда қурилаётган «Аккую» АЭСга ускуналарни етказиб бермаётгани сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда компания раҳбари Алексей Лихачев «Россия 24»га берган интервюсида маълум қилди.
«Суд жараёни бўлиши шубҳасиз. Олдиндан пули тўланган ускуналар етказиб берилмади. Бу биз учун ускуналар харидида ҳам, уларни ишга туширишда ҳам қўшимча харажатларга олиб келди. Ушбу эътирозлар тақдим этилади», — дейди Лихачев.
РФ бош вазири ўринбосари Александр Новак октябр ойида Siemens қарори «критик бўлмаса-да, лойиҳа учун аҳамиятли» экани ҳақида гапирганди
«Барча саъй-ҳаракатларимиз, шунингдек, турк томонини жалб этганимизга қарамай, музокаралар конструктив натижаларни бермади: ускуналар барибир майдончага етказилмади», — дейди у.
«Росатом» Туркиянинг Мерсин вилоятида «Аккую» АЭСни қурмоқда. Станция ҳар бирининг қуввати 1200 мегаваттни ташкил этадиган тўртта энергоблокдан иборат бўлади. Бу Туркиядаги биринчи атом электр станциясига айланиши керак. Россия ва Туркия АЭС қуриш бўйича 2010 йилда битим имзолаган эди. РФ президенти Владимир Путин станция 2023 йил октябрда ишга туширилишини эълон қилганди, аммо лойиҳа бу муддатда якунланмади. Новак станциянинг тўртала энергоблоки ҳам 2028 йилда иш бошлашини маълум қилган, бироқ уларнинг биринчи қачон ишга туширилишига ойдинлик киритмаган.
2023 йил февралда Германия ҳукумати Siemens Energy компаниясига атом электр станцияси учун электротехник ускуналарни етказиб беришга рухсат бермагани маълум бўлганди. Мамлакат ҳукумати ускуналар маълум бир объект учун тайёрланган бўлса-да, улар Россияга олиб кетилиши мумкинлигидан хавотирда.
Тавсия этамиз
Киевга яшил чироқ: Украина энди узоқ масофаларга зарба бера олади
Жаҳон | 00:41
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия Шимолий Кореяга ҳаво мудофаа тизимларини етказиб беряпти - MSMT
Жаҳон | 12:31
-
Ўзбекистон ҳудудлари бўйича аҳолининг ўртача ёши очиқланди
Жамият | 12:10
-
Эрдўған Россия ва Киевни сулҳ бўйича музокараларга имкон беришга чақирди
Жаҳон | 11:51
-
Дам олиш кунлари қуруқ ва иссиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 11:34
Мавзуга оид

16:41 / 22.05.2025
2026 йилдан Ўзбекистонда АЭС совитиш тизимларини ишлаб чиқариш бошланади

20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди

02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади

23:40 / 14.05.2025