Автобус бекатларида нақд пулга электрон чипта сотиш инфокиосклари ўрнатилади
Автобуслар ҳаракатига устуворлик бериш мақсадида ҳудудларда жамоат транспорти учун алоҳида автобус йўлаклари 150 кмга етказилади.

2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Унга кўра, ҳудудларда жамоат транспорти тизими ривожлантирилади.
Ҳудудларда 16 та автовокзал ва автостанциялар қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.
Бунда, ҳудудларда жамоат транспортининг 50 та янги йўналишлар тармоғи ташкил этилади. Ҳудудларда жамоат транспортида электрон тўловлар жозибадорлиги оширилади ва электрон тўловлар улуши ўртача 30 фоизга етказилади (ҳозир 15 фоиз). Ҳудудларда жамоат транспорти учун янги замонавий жами 700 та автобус харид қилинади. Ҳудудларда 743 та оралиқ бекатлари қурилади ва реконструкция қилиш ишлари ташкиллаштирилади. Автобуслар ҳаракатига устуворлик бериш мақсадида ҳудудларда жамоат транспорти учун алоҳида автобус йўлаклари 150 кмга етказилади.
Тошкент шаҳри жамоат транспорти тизимини ривожлантириш мўлжалланмоқда.
Тошкент шаҳридаги автобус йўналишларидаги мавжуд бекатлар рўйхати шакллантирилади. Тошкент шаҳри автобус йўналишларининг бекатлари нақд пулларни қабул қилувчи бир марталик электрон чипта сотишнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи автоматлаштирилган инфокиосклар билан жиҳозланади. Брутто-шартнома асосида ташкил этилган йўналишлардаги барча автобуслар QR чипталарни қабул қилувчи QR reader қурилмалари билан жиҳозланади. Бекатларга нақд пулларни қабул қилувчи бир марталик электрон чипта сотишнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи автоматлаштирилган инфокиосклар ўрнатилганлиги юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари ташкил этилади.
Мавзуга оид

18:14 / 22.03.2025
Чиптаси бор юзлаб мухлислар ўйинга кира олмади. Муаммони қандай ечиш мумкин?

16:16 / 09.02.2025
Чегирмали чиптадан жаримагача: дунё мамлакатларида автобусга тўлов тизими қандай ишлайди?

15:22 / 15.01.2025
“Автобусга чипта хариди учун янги инфокиосклар тадбиркорлар томонидан ўрнатилади” – Тошшаҳартрансхизмат

12:24 / 08.01.2025