Маскнинг ёрдами — миллиардер Калифорниядаги ёнғин ҳудудларига Wi-Fi'дан бепул фойдаланиш имкониятини берди
Тадбиркор Калифорнияда ёнғин азияат чеккан ҳудудларга Starlink тизимлари ортилган Cybertruck'ларни юборди.

Фото: AP
SpaceX асосчиси ва бош директори Илон Маск Калифорнияда даҳшатли ёнғинлар сабаб интернет ва уяли алоқа хизматидан маҳрум бўлган аҳолига Wi-Fi’дан бепул фойдаланиш учун Starlink сунъий йўлдош тизимларини юборди.
Ўтган ҳафта охирида Маск ёнғин ҳудудида ишлаётган қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар билан учрашган. Шундан сўнг у Лос-Анжелес ва Малибуга Starlink етказиб берилишини эълон қилди. Ҳудудларга Cybertrucks электромобиллари ҳам жўнатилган. Starlink тизимлари ушбу машиналарга ортилган.
Tesla компаниясининг Х ижтимоий тармоғида эълон қилинган постда Starlink интернет хизмати, электромобилларни зарядлаш станциялари ва портатив батареялар билан жиҳозланган саккизта Cybertruck кўчма база сифатида қутқарув гуруҳлари ҳудудларига жойлаштирилгани ҳақида ҳисобот берилди.
Маскнинг айтишича, ушбу Cybertuck’ларнинг баъзилари “яқин бир-икки кунда” мижозларга етказиб берилиши керак эди. Маск улардан узр сўраб, янги машиналар ҳафта охиригача ўз эгаларига юборилишини таъкидлади.
Ўт ўчирувчилар билан мулоқот вақтида Маск ёнғинга қарши кураш учун сув етишмаслигида демократик амалдорларни айблади. Расмийлардан бири эса унга ўт ўчирувчилар жуда кўп сув сарфлаётганини ва тизим талабни қондира олмаслигини тушунтирди.
Лос-Анжелесда ёнғинлар 7 январ куни бошланди ва шиддат билан тарқалди. Ҳозирга қадар камида 24 киши ҳалок бўлган, 12 мингдан ортиқ иншоот ёниб кетган. Президент Жо Байден штатда кенг кўламли офат режимини эълон қилган.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эроннинг Исроилга жавоби: Тел-Авивда вайронгарчиликлар, яраланганлар бор
Жаҳон | 07:43
-
Air Arabia Ўзбекистонга ва яна тўққизта давлатга парвозларни тўхтатди
Жаҳон | 00:25
-
Эрон Исроилга баллистик ракеталарни учирди
Жаҳон | 23:46 / 13.06.2025
-
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди
Жаҳон | 23:21 / 13.06.2025
Мавзуга оид

21:55 / 13.06.2025
Исроилнинг Эронга ҳужумидан кейин АҚШ ҳарбий кемаларини Яқин Шарққа юборди

21:42 / 13.06.2025
Исроил ҳужумдан олдин Эрон қўмондонлиги аъзоларини алдаб бир жойга йиғди – ОАВ

16:47 / 13.06.2025
Ҳали кеч эмас – Трамп Эронни ядровий битим тузишга чақирди

13:59 / 13.06.2025