Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венгрияда Ўзбекистон кино ҳафталиги бўлиб ўтади
Ўзбекистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари Авазхон Тожихонов ва Венгрия Миллий кино саноати бўйича ҳукумат комиссари Чаба Каэл ўртасида онлайн музокаралар бўлиб ўтди.
Онлайн учрашувда, шунингдек, Кинематография агентлиги директори Шуҳрат Ризаев ҳамда Венгрия Миллий кино институти директори Акош Пал ҳам иштирок этишди.
Мулоқот чоғида, икки мамлакат ўртасидаги маданий ва ижодий алоқаларни кенгайтиришга қаратилган кинематография соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари, шунингдек, қўшма фильмлар суратга олиш бўйича ҳукуматлараро битим лойиҳасини тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шу ўринда, ўзбек ва венгр сайёҳлари Мулла Содиқ ҳамда Армин Вамбери тўғрисида тарихий қўшма филм олиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида жорий йилнинг 30 январ-1 феврал кунлари Венгрияда Ўзбекистон кино ҳафталигини ўтказиш ҳамда қўшма кинолойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди. Томонлар ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ишларни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдирдилар.
Мавзуга оид
10:30 / 29.06.2026
Энди кино соҳасидаги тадбиркорлар хавф даражаси бўйича баҳоланади
09:00 / 16.06.2026
Венгрия парламенти бош вазир лавозимида бўлиш муддатини чеклади
08:58 / 04.06.2026
Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши йўлида муҳим қадам ташланди
15:10 / 01.06.2026