Google компанияси Anthropic сунъий интеллект стартапига 1 млрд доллар инвестиция киритади
Anthropic ChatGPT’ни яратган OpenAI компаниясининг собиқ ходимлари томонидан ишлаб чиқилган. Шунингдек, стартап Кремий водийсидаги фондлардан ҳам 2 млрд доллар сармоя жалб этади.

Фото: Reuters
Американинг Alphabet Inc корпорацияси таркибига кирувчи Google компанияси Anthropic сунъий интеллект стартапига 1 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритади. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар берди.
Бунқа қадар Google Anthropic’ка 2 миллиард доллар инвестиция киритган.
Anthropic, шунингдек, Lightspeed Venture Partners фонди бошчилигидаги Кремний водийсининг венчур инвесторларидан ҳам 2 миллиард доллар жалб этишга яқин турибди. Ушбу битим доирасида компания 60 миллиард доллар атрофида баҳоланиши кутилмоқда — бу аввалги инвестиция раундидан тахминан уч баравар кўп.
Amazon компанияси охирги 1,5 йилда Anthropic’ка 8 миллиард доллар миқдорида инвестиция киритганини эълон қилган ва стартапни бутун дунё бўйлаб 500 миллион истеъмолчи қурилмасига ўрнатилган Alexa овозли ёрдамчисига интеграция қилиш устида иш олиб бормоқда.
Anthropic 2021 йилда, ChatGPT’ни яратган OpenAI компаниясидан чиққан мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган. Компания базавий сунъий-интеллект тизимлари ва тил моделлари, Claude сунъий интеллект ассистентини такомиллаштиришга ихтисослашган.
Тавсия этамиз
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тадбиркорларга электр ва газ учун тўловларни онлайн тўлашга рухсат берилди
Ўзбекистон | 16:13
-
Диний қўмита Умра лицензияси учун талабгорлардан аризалар қабул қилишни бошлади
Ўзбекистон | 15:54
-
АҚШда олти кун машинада қамалиб қолган аёл курткаси ёрдамида омон қолди
Жаҳон | 15:20
-
Юк машинасини бўлакларга бўлиб олиб киришга уриниш аниқланди
Иқтисодиёт | 15:03
Мавзуга оид

12:40 / 03.03.2025
Ҳиндистон Тошкентда сунъий интеллект бўйича биринчи маълумот марказини қуради

18:47 / 24.02.2025
Сингапур банки сунъий интеллект жорий этилиши фонида 4 минг ходимини ишдан бўшатади

12:08 / 23.02.2025
Илон Маскдан янги СИ, “арзон” iPhone 16 ва актёр робот — ҳафта технодайжести

08:42 / 21.02.2025