Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сингапурда илк бор ҳайдовчисиз бошқариладиган автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади
Дастлабки босқичда камида 16 та ўринга мўлжалланган олтита ҳайдовчисиз бошқариладиган автобус йўналишга чиқарилади. Бу турдаги жамоат транспортлар синови уч йил давом этади.
Сингапурда 2026 йил ўрталаридан бошлаб ҳайдовчисиз бошқариладиган жамоат транспортлари қатновини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати маълум қилди.
Ҳайдовчисиз бошқариладиган автобуслар оммавий жорий этилишдан олдин синов тариқасида қатор ҳудудлар бўйлаб ҳаракат қилади.
«2026 йил ўрталаридан автоном автобуслар ҳайдовчи томонидан бошқариладиган мавжуд автобус йўналишларида қатновларни бошлайди. Пилот синовлари уч йил давом этади», — дейилади Ерусти транспорти бошқармаси хабарида.
Дастлабки босқичда камида 16 та ўринга мўлжалланган олтита ҳайдовчисиз бошқариладиган автобус қатнови йўлга қўйилади. Аввалига уларнинг бортида «хавфсизлик оператори» сифатида ҳайдовчи ҳам бўлади. Кейинги босқичда эса уларнинг ҳаракати масофадан туриб бошқарилади.
2018 йилда Bloomberg Сингапурда ҳайдовчисиз бошқариладиган автобусларни синовдан ўтказиш учун очилган мини-шаҳар суратини эълон қилганди.
Сингапурда 2016 йилда дунёдаги биринчи бепул ҳайдовчисиз такси пайдо бўлган — лойиҳа муаллифи nuTonomy компанияси. 2018 йилнинг январида эса мамлакатда 20 сония давомида қувват олувчи француз электроавтобуси синовлари бўлиб ўтган эди.
Мавзуга оид
22:31 / 13.03.2026
Тошкентдаги тирбандлик сабаб автобуслар интервали 45 дақиқагача узаймоқда – Транспорт бош бошқармаси
14:59 / 09.01.2026
Қора денгизда дрон зарбаси оқибатида Elbus танкери шикастланди
07:15 / 08.11.2025
2025 йилда дунёдаги энг бой мамлакатлар рейтинги
21:17 / 06.11.2025