Йўлларда автобуслар ёмон кўриниш ҳолатида қандай ҳаракатланишини текшириб кўриш учун баландликлар, осмонўпар бинолар макетлари, ёмғир ёғдирувчи машина бор.
Олинган маълумотлар маҳаллий расмийларга 2018 йилнинг иккинчи ярми давомида автоматлаштирилган транспорт учун йўл ҳаракати қоидаларини ишлаб чиқишда ёрдам бериши керак. Сингапурда ҳозир 10дан ортиқ компания ўзининг ҳайдовчисиз транспорт воситасини синовдан ўтказмоқда.
Сингапурда 2016 йилда дунёдаги биринчи бепул ҳайдовчисиз такси пайдо бўлди, nuTonomy компанияси лойиҳа муаллифига айланди. 2018 йилнинг январида эса мамлакатда 20 сония давомида қувват олувчи француз электроавтобуси синовлари бўлиб ўтди.










