Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Паркент - Мирзо Улуғбек кўчалари кесишган чорраҳада 4 январ куни йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) юз берди.

Тошкент шаҳар ЙҲХБ хабарига кўра, 1966 йилда туғилган ҳайдовчи автобусни бошқариб келаётиб, тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган 27 ёшли пиёдани уриб юборган. Ҳодиса оқибатида у тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.