Рўйхатга, шунингдек, АҚШ, Канада, Япония, Италия, Австралия, Марокаш, Англия ва бошқа давлатлар киритилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ўзининг ноёб анъаналари ва маданиятини фаол сақлаб, айни пайтда туризмни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. Мамлакат янги меҳмонхоналар қуриш, темир йўл ва ҳаво йўналишларини ривожлантиришга сармоя киритмоқда. Бу ишлар республикага кўпроқ сайёҳлар оқимини жалб қилишга ёрдам бермоқда.

Мақолада 2025 йил 5 сентябрдан 20 ноябргача Ўзбекистонда биринчи йирик халқаро Бухоро биенналеси ўтказилиши ҳақидаги маълумотлар ўқувчилар эътиборига тақдим этилган.