Евроиттифоқ Сурияга қарши санкцияларни юмшатишни бошлади
Сурияга қарши санкциялар фуқаролик уруши бошланганидан кейин, 2012 йилда жорий этилган эди. ЕИнинг огоҳлантиришича, мамлакатнинг янги ҳукумати «нотўғри қадамлар ташласа» санкцияларни олиб ташлаш қарори қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Фото: Anadolu
ЕИга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлар Сурияга қарши санкцияларни олиб ташлашни назарда тутувчи йўл харитасини келишиб олди. Бу ҳақда Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас Х ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали маълум қилди.
Калласнинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи санкцияларни бекор қилишда «тезроқ ҳаракат қилишга интимоқда», аммо унинг огоҳлантиришича, мамлакатнинг янги ҳукумати «нотўғри қадамлар ташласа» қарор қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Каллас биринчи навбатда айнан қайси санкциялар олиб ташланишига ойдинлик киритмаган. Reuters ўз манбаларига таяниб ёзишича, авиакомпанияларга, жумладан, Syrian Arab Airlines’га қўйилган чекловлар бекор қилинади ва нефт экспорти тақиқи қайта кўриб чиқилади.
Евроиттифоқ Сурияга қарши санкцияларни 2012 йилда, Башар Асад режими ва исёнчи гуруҳлар ўртасида юзага келган фуқаролик урушидан кейин жорий этган эди. Санкциялар асосан ҳукумат ва ҳарбий тузилмаларга қарши йўналтирилган. Уларга кўра, Суриянинг Европадаги активлари музатилган, шунингдек, инвестиция ва нефт харидига чекловлар қўйилган.
Сурияни 50 йилдан ортиқ бошқарган Асадлар оиласи режими декабр бошларида қулаб, президент Башар Асад Россияга қочиб кетди. Мамлакат «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» гуруҳи қўлига ўтди.
Аввалроқ Сурияда Башар Асад режими тарафдорларидан қасос олиш кампанияси доирасида йил бошидан буён 91 та қотиллик қайд этилгани тўғрисида хабар берилганди. Қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари кузатув кенгашига кўра, жами қурбонлар сони 190 нафар, жумладан, беш нафар аёлдан иборат. Энг кўп ҳалок бўлганлар Хомс, Хама ва Лозиқияда қайд этилган.
Мавзуга оид

16:59 / 14.03.2025
Суриянинг янги президенти 5 йиллик ўтиш даври учун конституциявий декларацияни имзолади

16:46 / 14.03.2025
Алишер Усмоновнинг синглиси Гулбаҳор Исмоилова санкциялардан озод этилган бўлиши мумкин

10:33 / 14.03.2025
«Газпром» Ғарб санкцияларидан энг катта зарар кўрган компания бўлди — Reuters

19:54 / 13.03.2025