Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Риштонда кулолчилик тарихи музейи очилади
“Риштон анъанавий кулолчилиги тарихи музейи фаолиятини йўлга қуйиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Риштон анъанавий кулолчилиги тарихи нодавлат музейи ташкил қилинади.
Қуйидагилар музейнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
- музей ашёлари ва коллекцияларини аниқлаш, тўплаш ва сақлаш;
- маданий, маърифий, илмий ва таълим фаолиятини амалга ошириш;
- ёшларни “устоз-шогирд” анъаналари асосида кулолчилик ҳунарига ўргатиш;
- кулолчиликнинг бой маданий мероси, инсоният тарихидаги ролини ҳаққоний ёритиш;
- экспозицияларни ташкил этишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш;
- чет эл музейлари билан кўргазмалар ташкил этиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш.
Музейни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ тасдиқланди ва унинг асосий вазифаларидан бири этиб, музей концепциясини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда музей фаолиятини йўлга қўйиш белгиланди.
2025 йил 1 апрелга кадар музейга ажратилган бинонинг тоифаси музей фаолиятига тўлиқ мослаштирилади.
Мавзуга оид
11:27 / 20.08.2024
Риштонда Хитой тажрибаси асосида чинни буюмлар ишлаб чиқариш ривожлантирилади
07:09 / 25.06.2022
Фарғонада Қирғизистонга ноқонуний олиб ўтувчи ерости йўли аниқланди
08:09 / 08.12.2021
Риштонда Кулолчилик маркази ташкил этилади
19:19 / 09.10.2021