Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ хўжалиги ерларининг балл-бонитети пасайса, солиқ ставкаси 3 карра оширилади
Президент Шавкат Мирзиёев 30 январ куни томорқада ва ижарага берилган экин ерларида даромадли маҳсулот етиштиришнинг янги тизими бўйича йиғилиш ўтказди.
Қайд қилинишича, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах ва Тошкент вилоятида бўш турган 3 минг 300 гектар ер тажриба тариқасида янгича тартибда ижарага берилади. Бунда, контурлар 3 гектардан 50 гектаргача яхлит ҳолда савдога қўйилиб, 49 йилга ижарага берилади.
Энг муҳими, бу ерлар тупроқ таркиби ва сифати таҳлили, кафолатли сув лимитини энг паст ва энг юқори чегаралари кўрсатилган ҳолда аукционга қўйилади. Бунда, нафақат шу ҳудуддаги, балки бошқа вилоятдаги тадбиркорлар ҳам қатнашиб, ер олиши мумкин бўлади. Аукцион бошланғич нархни пасайтириб бориш ва бир йўла тўлаш шарти билан ўтказилади. У ерларнинг бир қисмига сақлаш ва қадоқлаш қувватлари қуришга ҳам рухсат берилади.
Келгуси йилдан қишлоқ хўжалиги ерлари учун солиқ ҳисоблаш тартиби ҳам ўзгаради. Ижарага берилган ернинг балл-бонитети ошса, тўланадиган солиқ ўзгармайди, аксинча тушиб кетса, солиқ ставкаси 3 карра ошади.
Шавкат Мирзиёев, қишлоқ хўжалиги, балл-бонитет
Юртимизда энг кўп истеъмол қилинадиган маҳсулотлардан бири картошкадир. 290 минг гектарда экилса ҳам, эҳтиёжнинг бир қисми импортдан қопланаяпти. Нав ва ҳосилдорлик яхши эмас. Шу боис Картошкачилик илмий-тадқиқот институтига иқлимга мос, серҳосил навларни яратиш, “ин-витро” усулида йилига 3 миллион дона туганаклар етиштириб, тарқатиш вазифаси қўйилди.
Бу йил картошкачиликни ривожлантириш учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 400 миллиард сўм йўналтирилади. Четдан олиб келинадиган уруғлик картошка уч йилга божхона божидан озод қилинади. 2027 йилдан картошкага эҳтиёж тўлиқ ички имконият ҳисобидан қопланиши режалаштирилган.
Шунингдек, маҳсулот етиштириш ва қайта ишлаш учун техникалар етказиб бериш, деҳқонларга қулай лизинг маҳсулотлари тақдим этиш бўйича топшириқлар берилди.
Йиғилишда давлатимиз раҳбари ҳудудлардаги уста деҳқонлар ва томорқа эгалари билан мулоқот қилди. Улардан бири – ҳовлисидаги иссиқхонада йилига 4 марта ҳосил олиб, юқори даромад топаётган қорақалпоғистонлик Генжимурат Турдимуратов “Дўстлик” орденига лойиқ кўрилди.
Мутасаддилар ва банк раҳбарлари ушбу янги ташаббусларни жорий қилиш, 1 миллион 500 минг аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари бўйича ахборот берди.
Мавзуга оид
11:46 / 19.06.2026
Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш учун 150 млн доллар ажратади
18:05 / 16.06.2026
“Э, онангни... 11 гача ёпмасанг, тиқиб юбораман!” — Музработда фермерлар ҳақоратланди
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
20:28 / 14.05.2026