Ўзбекистоннинг учта олий таълим муассасаси дунёнинг энг яхши университетлари рейтингига киритилди
Ўзбекистон олий таълим муассасалари Британиянинг Times Higher Education ташкилоти талқинига кўра, илк бор дунёнинг энг нуфузли университетлари рўйхатига киритилди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумотига кўра, рейтингда "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" Миллий тадқиқот университети Табиий фанлар, математика ва статистика йўналишида 301–400, Муҳандислик йўналишида 501–600 ўринлар оралиғида қайд этилди.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети эса Табиий фанлар, математика ва статистика йўналишида 601–800 ўринлар оралиғида ўз ўрнини топди. Тошкент ахборот технологиялари университети Таълим йўналишида 601+, Компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари йўналишида 1001+ ўринни эгаллади.
Дунёдаги энг нуфузли табиий фанлар университетлари рўйхатида Калифорния университети, Гарвард, Стэнфорд ва Массачусетс технология институти (MIT) етакчилик қилмоқда. Энг яхши IТ университетлар рейтингида Оксфорд, Кембриж ва MIT эътироф этилган.
Times Higher Education рейтинги 11 тоифани қамраб олади. Ташкилот экспертлари университетларни ўқитиш сифати, талабалар ва битирувчиларнинг истиқболлари ва бошқа параметрлар асосида баҳолайди.
Тавсия этамиз
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британия Ўзбекистонда органик маҳсулотлар лабораторияларини очмоқчи
Ўзбекистон | 14:10
-
Тошкентда “Ёшлар овози – Bo‘zatov FEST” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди
Ўзбекистон | 13:30
-
Исроил ҳаво кучлари Сурияга ҳужум қилди
Жаҳон | 13:24
-
ХЖС Нетаняҳу ва Галлантни ҳибсга олишга ордер берган судяларга қарши АҚШ санкцияларини қоралади
Жаҳон | 13:22
Мавзуга оид

16:00 / 03.06.2025
Қишлоқдан халқаро майдон сари: 30 дан ортиқ мамлакатда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган ўзбек қизи ҳикояси

15:31 / 03.06.2025
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабга ишга кириш учун нима қилиш керак?

11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди

17:17 / 22.05.2025