Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона, Андижон ва Навоийда фуқароларни хорижга ишга юборишини айтиб пул олган шахслар ушланди
Аниқланган ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Қўқон ва Навоий шаҳарлари, Олтинкўл ҳамда Избоскан туманларида хорижга ишга юборишини айтиб, фуқаролардан пул олаётган шахслар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.А. фуқаро А.Ғ.нинг ишончига кириб, уни ва хотинини танишлари ёрдамида Кореяга ишга юборишини айтиб, эвазига 12 000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби департаментнинг Олтинкўл тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.О. фуқаро Г.И.нинг ишончига кириб, уни 15 500 доллар эвазига Америкага ишга юборишини айтиб, келишилган пулдан 4 000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Избоскан тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.А. фуқаро Н.Х.нинг ишончига кириб, уни ва хотинини Латвияга ишга юборишини айтиб, эвазига 4 000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “S.-c.” МЧЖ бошқарувчиси О.Ў. фуқаро А.Ф.нинг ишончига кириб, уни Германияга ишга юбориши эвазига фуқаро А.Б. орқали 2 200 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:51 / 08.05.2026
Андижонда микроавтобусда 58 нафар болани ташиётган ҳайдовчи аниқланди
08:00 / 08.05.2026
Фарғонада онасини ўлдирган эркак 18 йилга қамалди
15:40 / 06.05.2026
Навоийда 13 нафар боғча боласини ташиб кетаётган Matiz ЙТҲга учради
18:26 / 04.05.2026