Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда жанжал вақтида ҳайдовчи Gentra’ни одамлар устига ҳайдади
Шайхонтоҳур туманида тунда Gentra ҳайдовчиси жанжал сабаб бир гуруҳ одамларни босиб кетмоқчи бўлди. Иккинчи томон машинага қарата тош отган.
Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Видеода бир неча киши уларга қарата келаётган автомобилга чап берган, автоулов ортга қайтганида икки киши унга қарата тош отган.
Пойтахт ЙХҲБ маълум қилишича, воқеа 7 феврал куни соат тахминан 03:20 ларда Шайхонтоҳур тумани Тахтапул кўчасида содир бўлган. Бир неча фуқаролар ўзаро гап талашиб тортишиб жанжаллашиб кетиши натижасида Gentra автомашина ҳайдовчиси бир неча фуқароларнинг устига қараб автомашина бошқарган.
Жанжалнинг барча иштирокчилари туман ички ишлар бўлимига топширилган. Автомашина жарима майдонига жойлаштирилган. Айни пайтда Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид
12:27 / 12.03.2026
Тошкентда ижара ҳақи сабаб талабалар ва ижарачи ўртасида жанжал юз берди
10:01 / 10.02.2026
Учтепада юк машинаси ҳайдовчиси ва фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлди
08:50 / 17.01.2026
Мирободдаги кафе олдида икки аёл ўртасида жанжал юз берди
12:05 / 10.01.2026