Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Генерал Бен Ходжес Украинани НАТО ва Европа Иттифоқига қабул қилишга чақирди
Украина «Путиннинг Европани янада забт этиш бўйича аниқ ифодаланган режаларига қарши қўрғонга айланиши мумкин», дейди истеъфодаги америкалик генерал Бен Ходжес.
Фото: esut.de
2022 йил феврал ойидан бери Россия тажовузидан ҳимояланаётган Украина Россия томонидан кейинги агрессиянинг олдини олиш учун НАТО ва Европа Иттифоқига қабул қилиниши керак. Бу фикрни 7 феврал, жума куни чоп этилган Europäische Sicherheit & Technik журнали мақоласида америкалик истеъфодаги генерал, АҚШнинг Европадаги қуруқликдаги кучларининг собиқ қўмондони Бен Ходжес билдирган.
Ходжеснинг фикрича, бир қатор глобал муаммолар қаторида «Россиянинг Украинага қарши уруши ва бутун Европага қарши тажовузкорлиги» бугунги кунда «қисқа муддатда биринчи ва энг хавфли таҳдид» ҳисобланади. У Хитой, Эрон ва Шимолий Кореяни бошқа таҳдидлар деб ҳисоблайди.
Украинанинг ғалабаси нимани англатади?
Бен Ходжеснинг сўзларига кўра, «Путиннинг Украинага қарши уруши Россия иқтисодини вайронага айлантирди» ва Россия армияси «қобилиятсиз ва коррупцияга ботганини исботламоқда». «Режимнинг қулашига тайёргарлик кўриш — ғалаба учун ўзимизни ташкил қилишимиз мантиқий бўлади», — дейди АҚШ армиясининг истеъфодаги генерали.
«Аммо ғалаба нимани англатади?» – деди Ходжес риторик тарзда. Унинг ўзи шундай жавоб берди: «Ғалаба Россия ҳарбий кучларини Украинанинг 1991 йилдаги халқаро тан олинган чегараларига қайтаришни англатади. Ҳа, бунга Қрим ҳам киради. Ғалаба шунингдек, ўғирлаб кетилган ўн минглаб украиналик болаларни қайтаришни, Россияни Халқаро жиноий судда уруш жиноятлари учун жавобгарликка тортишни, Россия маблағларини Украинани қайта қуришда ишлатишни ва Украинани НАТОга қўшилишини ўз ичига олади».
«Агар биз, глобал Ғарб, хусусан, АҚШ, Германия, Буюк Британия ва Франция биргаликда ҳаракат қилсак, Украина ҳақиқатан ҳам бу урушда ғалаба қозониши бўйича оптимизмни сақлаб қоламан», деди Ходжес. У Россиянинг ядровий жавобини даргумон деб ҳисоблайди.
Агар Украина ҳарбий мудофаа кампаниясини бой берса, «Россия НАТО давлатларига одатий воситалар ёрдамида ҳужум қилиши» хавфи ортади, дея огоҳлантирди Ходжес.
Мавзуга оид
16:05 / 20.12.2025
Киев ЕИ саммити ҳақида: РФнинг Украинани қулатишга қаратилган ҳисоб-китоби барбод бўлди
15:21 / 20.12.2025
Б режаси: Нега ЕИ Украинага Россия захираларини бермади?
10:33 / 20.12.2025
Зеленский Варшавада: Украина мустақиллиги Полша учун муҳим
22:42 / 19.12.2025