Гуржистонда намойишчиларга нисбатан жазо кучайтирилди
Гуржистоннинг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида мансабдор шахсларни ҳақорат қилиш бўйича янги модда пайдо бўлди. Бундан ташқари, айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарима ва қамоққа олиш муддатлари оширилди. Жиноят кодексига ҳам ўзгартиришлар киритилди.

Фото: Михаил Терещенко / ТАСС
Гуржистонда намойишчиларга нисбатан жазо чораларини кучайтирувчи тузатишлар кучга кирди, деб хабар берди 7 феврал, жума куни маҳаллий ОАВ. Бир кун аввал ҳукмрон «Гуржистон орзуси» партияси депутатлари томонидан тезлаштирилган тарзда қабул қилинган қонунчилик пакети аллақачон мамлакат президенти Михаил Кавелашвили томонидан имзоланиб, эълон қилинган.
Paper Kartuli нашрининг ёзишича, Гуржистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мансабдор шахсларни ҳақорат қилиш бўйича маъмурий модда қўшилган бўлиб, у 45 суткагача қамоққа олиш ёки 4000 ларигача (тахминан 1400 доллар) жарима солишни назарда тутади. Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришлар полиция ходимларига бўйсунмаслик, таҳдид ва ҳужумлар ҳақидаги моддаларга тегишли. Ушбу жиноятлар учун қамоқ жазоси оширилди. Зўравонликка оммавий чақириқлар энди қамоқ билан ҳам жазоланиши мумкин.
Митинглар ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди
Баъзи тузатишлар митинг ва норозилик намойишларини ўтказиш қоидаларига тегишли. Энди, жазо таҳдиди остида, намойишчиларга кўприклар, темирйўллар, автомобил йўллари, туннеллар ва «муниципалитет томонидан белгиланган» транспорт узелларини тўсиб қўйишга рухсат берилмайди. Шунингдек, фуқароларнинг ўтишига тўсқинлик қилиш ва полиция тўхтатиб қўйишни талаб қилган акцияда қатнашиш тақиқланади.
Бундан ташқари, майда безорилик ва бузғунчилик, полиция ходимига бўйсунмаслик ёки ҳақорат қилиш, митинг қоидаларига риоя қилмаслик, маъмурий бинолар ва йўлларни тўсиб қўйиш, намойишларда ниқоб ва лазерлардан фойдаланиш учун жарима ва маъмурий қамоққа олиш муддатлари оширилмоқда.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин Украинадаги жанговар ҳаракатларни ҳозирги фронт чизиғи бўйлаб тўхтатишни таклиф қилди — FT
Жаҳон | 01:32
-
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга келди
Ўзбекистон | 23:20 / 22.04.2025
-
Қозоғистонда ота-онаси қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 23:14 / 22.04.2025
-
NASA зонди ноодатий шаклга эга астероид суратларини узатди
Жаҳон | 23:01 / 22.04.2025
Мавзуга оид

11:39 / 18.04.2025
Гуржистон чет элликларни чиқариб юбориш тартибини соддалаштиради

10:11 / 28.03.2025
Исроилда ҳукуматга қарши намойишлар қайта бошланди

09:30 / 28.03.2025
Туркиядаги норозилик намойишлари: 1900 га яқин киши қўлга олинди

09:34 / 25.03.2025