Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмазор туманида 7,3 км узунликдаги йўл гастрономик кўчага айлантирилади
Тошкент шаҳридаги 26 та кўча тун-у кун ишлайдиган гавжум кўчага айлантирилади. Олмазор туманидаги 7,3 км узунликдаги йўл гастрономик кўча бўлади.
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги 17 та кўчадан ўтган 7,3 километр узунликдаги йўлни гастрономик кўчага айлантириш лойиҳаси маъқулланди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида айтилди.
Сўнгги йилларда тунги иқтисодиётни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Олмазор туманидаги 17 та кўчадан ўтган 7,3 километр узунликдаги йўлни гастрономик кўчага айлантириш лойиҳаси маъқулланди. Ушбу кўчада 250 та савдо ва сервис объектлари ташкил қилиниб, камида 1,5 минг иш ўрни яратилади.
Пойтахтдаги яна 26 та кўчани тун-у кун ишлайдиган гавжум кўчага айлантириш, 24 соат ишлайдиган савдо нуқталарини 1 мингтага кўпайтириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Туристлар билдирган фикрларни инобатга олиб, туризм ва сервис жойларини кечқурун ҳам ишлайдиган қилиш кераклиги таъкидланди.
Мавзуга оид
09:10 / 24.03.2026
Айрим кўчаларда автоуловлар ҳаракатига вақтинча ўзгариш киритилади
13:53 / 20.03.2026
Чилонзорда Ал-Хоразмий кўчасининг бир қисми ёпилади
12:40 / 22.01.2026
Тошкентнинг асосий кўчаларида агротехник тадбирлар олиб борилмоқда
09:29 / 24.12.2025