Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда электробус ва Cobalt тўқнашди
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, электробусга ҳеч қандай зарар етмаган.
Бугун, 8 феврал куни соат 09:30 ларда Миробод тумани, КҲАЙ кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, «12-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги Yutong русумли, 40-сонли йўналишда ҳаракатланаётган, ҳайдовчи Т.О (1964 йил туғилган, иш стажи 37 йил) бошқарувидаги электробус бурилиб олиш вақтида Cobalt русумли автомобил унинг чап ёнидан чиқиб келиб майда тўқнашув содир этган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, автобусга ҳеч қандай зарар етмаган. Шу сабаб икки тарафнинг ўзаро келишуви асосида ҳаракат давом эттирилган.
Ҳозирда мазкур автобус ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттираётгани маълум қилинди.
Мавзуга оид
08:37 / 18.11.2025
Тошкентда йўналишли қатновларга янги Yutong электробуси чиқарилади
10:21 / 14.10.2025
Хитойдан Тошкентга 202 та янги электробус келтирилди
10:05 / 08.10.2025
Тошкентга 1200 та электробус ва автобуслар олиб келинади
13:09 / 21.06.2025