3 киши ўлдирилиб, уй ёқиб кетилган: Узундаги даҳшатли қотиллик ҳамон фош этилмади
15 феврал куни Сурхондарё вилоятининг Узун туманида мудҳиш қотиллик юз берди: номаълум шахслар она ва унинг икки фарзандини ўлдириб, жиноятни яшириш учун уйига ўт қўйган. 10 кундан кўпроқ вақт ўтганига қарамай жиноят ҳалигача фош этилмади. Kun.uz мухбири воқеа тафсилотларини ўрганиш мақсадида қотиллик содир этилган маҳаллада бўлди.
2025 йил 15 феврал куни тунги соат 3:00 лар атрофида Узун туманининг Янгийўл маҳалласида номаълум шахслар 1982 йилда туғилган Маҳбуба Ражабова хонадонида қотилликка қўл урган. Қотиллар дастлаб онани, сўнгра унинг фарзандини ўлдиришган.
Қўшни аёлнинг Kun.uz’га билдиришича, марҳуманинг 3 фарзанди бўлган. Улардан 2 нафари уриб ўлдирилган, 1 нафари омон қолган.
Фожиага марҳуманинг эри ўзгалардан катта миқдорда қарздор бўлгани асосий сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Аёлнинг турмуш ўртоғи қарзи сабаб 2021 йилда Россияга кетган. Шундан бери уйига қайтмаган.
“Россияда кимдандир қарз бўлганми, билмаймиз-да, қарз берганлар жим бўлиб кетганди. Ҳеч нарса деб бўлмайди у одамни, болаларининг бошини еди. Ҳозир у қамоқда, шу куни келди, қарздорлар жанжалсиз кетиб қоларди, у опа жуда муомалали эди”, дейди Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган аёл.
Қўшни аёлнинг айтишича, марҳуманинг 2017 йилда туғилган қизи ва эрнинг биринчи турмушидан бўлган ўғли ҳалок бўлган. 2016 йилда туғилган қизи эса шифохонага ётқизилган.
Янгийўл маҳалласи раиси Нуриддин Обиловнинг Kun.uz’га айтишича, марҳума Маҳбуба Ражабованинг эри Россияга кетмасидан олдин фермер бўлиб ишлаган. У 2021 йилда фермерлик фаолиятини тугатган ҳамда машинасини сотиб, Россияга йўл олган.
“Бу оиланинг кўчиб келганига 15 йиллар бўляпти. Яхши оила эди, қўшнилардан ҳам сўрашингиз мумкин, бирор ёмон фикр айтмаган. Аёл мактаб ўқитувчиси эди. Фарзандларини яхши тарбия қилганди. Эри тахминан 2021 йилда Россияга кетганди. Бу иккинчи оиласи. Марҳума аёл эрининг биринчи турмушидаги фарзандини ўз фарзандидек кўриб тарбия қиларди. Маҳаллага ёрдам сўраб бормаган, ғурурли аёл эди. Мудҳиш воқеа бўлиб қолди, ҳаммамиз шокдамиз”, дейди Обилов.
Раиснинг маълум қилишича, маҳаллада 50 йилдан буён бунақа воқеа бўлмаган.
Kun.uz фожиага алоқадор бошқа тафсилотларни ўрганиш учун марҳуманинг ота-онаси яшаётган Сариосиё туманига борди. Маҳбуба Ражабованинг отаси тергов кетаётганлигини важ қилиб қизи ва куёви ҳақида аниқ бир гап айтмади.
Марҳума ишлаган мактаб масъуллари эса у ҳақда яхши фикрлар билдирди.
“Маҳбуба Ражабова ажойиб синф раҳбар эди, ота-оналар билан ҳеч қачон низога бормаган, ўқувчиларни жудаям яхши тарбияларди. Мактаб тадбирларида фаол иштирок этган. Маҳбуба опа ҳаммамизга ўхшаб олий маълумотли бўлишни орзу қиларди, яқинда 1 ой ўқиб келдилар”, дейди Сариосиё тумани 73-сонли мактаб директори ўринбосари Дилафруз Файзуллаева.
Маълум бўлишича, марҳумага қўшни бўлган фуқаролар бирма-бир терговга чақирилмоқда. Ҳатто Тошкент шаҳрида бўлиб турган қўшнилар ҳам терговга жалб этилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан экспертиза тайинланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Даставвал, Бош прокуратура ёнғин чиққан уйдан бир аёл ва унинг вояга етмаган фарзандининг мурдаси топилгани, уларнинг бош қисмида жароҳат излари бўлганини маълум қилган эди. Шунингдек, оиланинг яна икки фарзанди тан жароҳатлари билан Узун тумани тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилгани ҳам айтилган.
Кейинчалик марҳуманинг 2 фарзанди ҳалок бўлгани маълум бўлди. Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Kun.uz’га изоҳ беришича, ҳозирда прокуратура ва ички ишлар органларининг малакали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи томонидан жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.
Шаҳзод Ўроқбоев,
Kun.uz
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
Ўзбекистон | 14:32 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туманларда энергия балансини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилади
Ўзбекистон | 10:30
-
Давлат хизматчиларининг коррупцияга мойиллигини текшириш амалиёти жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон | 10:22
-
Россия Днипро ва Харкивга дронлар билан зарба берди
Жаҳон | 10:10
-
Челябинскдаги корхона Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлаш таклифини билдирди
Ўзбекистон | 09:50
Мавзуга оид

12:04 / 05.04.2025
«Жиноят таркиби аниқланмади» – Узун туманида сўроққа олиб кетилган фуқаро вафот этгани юзасидан текширув якунланди

20:52 / 15.03.2025
Германияда тиббиёт ходими сменани «тинч ўтказиш» учун 9 кишини ўлдирганликда айбланди

11:53 / 10.03.2025
Озодликдан маҳрум қилинган 20 минг киши, 4 баробарга ошган талон-торожлар – жиноятчилик статистикаси

18:08 / 28.02.2025