Жанубий кореялик талаба кўзлари ёрдамида диссертация ёзиб, магистратурани муваффақиятли тамомлади
Бедаво касалликка чалинган 37 ёшли Жанг Ик-Соннинг танаси деярли ишламайди. Шунга қарамай у кўплаб академик ютуқларга эришиб келмоқда.

Фото: AP
Жанубий Кореяда мушак дистрофиясидан азият чекадиган талаба, танасининг аксарият қисми ишламаслигига қарамай, магистрлик даражасини қўлга киритди.
37 ёшли Жанг Ик-Сонга беш ёшида мушак дистрофияси ташхиси қўйилган. Бу давосиз касаллик мушакларни заифлаштириб, дегенерацияга олиб келади, натижада кўпчиликнинг ҳаракат функциялари тўхтаб қолади. Жанг ҳаракатланиш қобилиятини йўқотган бўлса-да, ўқишни давом эттиришга қарор қилади.
2019 йилда Жанубий Кореяда ўрта ва юқори таълим учун аттестат имтиҳонларини муваффақиятли топширган Жанг Кванжу университетининг ижтимоий таъминот йўналиши бўйича аспирантурага ўқишга кирди. У 2021 йилда ижтимоий таъминот соҳасида бакалавр даражасини қўлга киритди.
Феврал ойида Жанг Кванжу университетида магистрлик даражасини ҳам олди. Даражадан ташқари, у ўзининг ажойиб ютуқлари учун академик мукофотга сазовор бўлди.
Қўлларини қимирлата олмаслиги сабабли, Жанг ўзининг академик орзуларига эришиш йўлида улкан қийинчиликларга дуч келди. У электрон шакли бўлмаган китобларни рақамлаштириш учун шахсий сканердан фойдаланишга мажбур бўлди. Йигит ёза олмагани ортидан маълумотларни эслаб қолишда ҳам қийналарди.
“Ҳар бир китобни сканерлаш жуда машаққатли бўлди, лекин уларни ўқишнинг ягона йўли шу эди... Ўн беш йил олдин қўлимни столга тираб, қайдлар ёза олардим. Энди бунинг ҳам иложи йўқ”, — деди у.
Жанг учун энг катта муаммо магистрлик диссертациясини ёзиш бўлди. У кўз ҳаракатларини курсор буйруқларига айлантирувчи қурилма — кўзни кузатувчи сичқончадан фойдаланди ва диссертациясининг ҳар бир сўзини ҳарфма-ҳарф, кўзларини пирпиратиб ёзиб чиқди.
Унинг диссертацияси мушак касалликларидан азият чекадиган одамларнинг яшаш ҳуқуқига бағишланган. Жанг ўзига ўхшаган одамларни қўллаб-қувватлаш ва парваришлаш ҳаёт-мамот масаласи эканини таъкидлаб, Жанубий Корея ҳукуматининг оғир ногиронлиги бўлган одамларга фақат олти соатлик парвариш ёрдамини субсидиялаш сиёсатини танқид қилди.
Жанг, шунингдек, Кванжу мушак дистрофияси ассоциациясида ишлаган ва мушак дистрофиясига оид 30 хил генетик мушак касалликлари билан оғриган инсонларни ҳимоя қилган. У YouTube каналига ҳам видеолар жойлаб, ушбу касаллик ҳақида жамият хабардорлигини ошириш билан шуғулланади.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Март ойида автотранспорт воситалари савдоси 3 фоизга камайди
Иқтисодиёт | 08:12
-
Тошкентдаги кўчалардан бири 24 соатга ёпилди
Жамият | 08:09
-
Ҳиндистон Франциядан Rafale қирувчи самолётларини сотиб олди
Жаҳон | 08:00
-
Amazon орбитага Starlink учун рақобатчи бўлган сунъий йўлдошларни учирди
Фан-техника | 07:50
Мавзуга оид

12:36 / 24.04.2025
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Мун Жэ Ин порахўрликда айбланди

18:42 / 21.04.2025
Сеулда эркак пестицид пуркагич ёрдамида 21 қаватли бинога ўт қўйди

16:11 / 20.04.2025
Жанубий Корея Ҳарбий-ҳаво кучлари деярли барча парвозларни тўхтатди

08:10 / 19.04.2025