Судяларни турли мажлисларга чақириш, уларга ўз ваколатларига кирмайдиган вазифаларни юклаш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса судяларнинг асосий вазифасига – қонун ва адолат асосида холис қарор чиқаришларига тўсқинлик қилиши мумкин. Ачинарлиси, судларга таъсир ўтказишга бўлган ҳаракатлар айрим идоралар ва мансабдор шахслар томонидан амалга оширилмоқда.

Энг ёмони, бундай ҳолат фуқароларда нафақат суд тизими, давлатнинг инсонпарварлик сиёсатига ҳам ишончсизлик пайдо қилиши эҳтимолини юзага келтиради.

Шу сабаб, давлат раҳбари судлар фаолиятига аралашишга мутлақо йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаб, барча раҳбарлар ва мансабдор шахсларни қатъий огоҳлантирди. Суд фаолиятига аралашиш – одил судловга соя солиш, деб баҳоланади. Энди бунга йўл қўйганларга қонун доирасида жиддий чоралар кўрилади, сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади.

Суд тизимида инсон омилини камайтириш ва уни халқчил қилиш учун рақамлаштиришга эътибор берилмоқда. Қолаверса, бу ғазнага ҳам фойда: судларнинг ички ҳужжатлар айланмаси тўлиқ электрон шаклга ўтказилиши натижасида қисқа даврда давлат бюджетидан 638 миллион сўмлик харажатлар иқтисод қилинди.

Шунингдек:

  • Ҳозир барчанинг ҳам суд маҳкамасига бориши шарт эмас – my.sud.uz орқали 14 та хизмат онлайн тарзда ишламоқда.
  • Ишларни инсон омилисиз тақсимлаш йўлга қўйилди.
  • Суд ҳужжатлари 100 фоиз электрон шаклга ўтказилади – қоғозбозлик, бюрократияга барҳам берилади.
  • Сунъий интеллект ёрдамида ҳуқуқий ёрдам бўйича виртуал маслаҳатчи яратилади.

Ҳар йили судларда 1 миллионга яқин низосиз ишлар кўриляпти. Масалан, ўтган йили фуқаролик судларида коммунал қарздорлик бўйича 200 мингга яқин шундай иш кўрилган. Суд ўзининг қимматли вақтини бу ишларга сарфламаса ҳам бўлади, аслида буни нотариусда ҳал қилишнинг имкони бор.

“Рақамли суд” концепциясига кўра, Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари маркази ташкил этилади. У судларга зарур бўлган ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар яратиш, сунъий интеллектни жорий этиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланади.

Тадбиркорлик субъектлари билан судлар ўртасида электрон маълумот алмашиш йўлга қўйилади. Натижада:

  • Судга ариза бериш осонлашади (онлайн ариза топшириш ва иш ҳолатини кузатиш);