Словакияда яна Фицо ва Россия билан дўстона муносабатга қарши намойишлар бўлиб ўтди
Минглаб Словакия фуқаролари бош вазир Роберт Фицонинг россияпараст сиёсати туфайли истеъфосини талаб қилиб яна кўчаларга чиқди. Аввалроқ вазирлар маҳкамаси раҳбари ўз лавозимини тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилганди.

Фото: AP
Минглаб одамлар Словакияда бош вазир Роберт Фицонинг россияпараст сиёсати туфайли истеъфосини талаб қилиб, яна бир бор намойишга чиқди. Намойишчилар Украина ва Словакиянинг Европа танловини қўллаб-қувватладилар, деб хабар берди Словакиянинг Aktuality ахборот портали 7 март, жума куни.
Намойишлар 40 та шаҳарни қамраб олди
Унга кўра, «Словакия – Европа» умумий шиори остида акциялар 40 дан ортиқ, жумладан, хорижий шаҳарларда ҳам бўлиб ўтди. Словак диаспоралари чет элда, масалан, Прага ва Амстердамда намойишлар ўтказди.
Братиславадаги митингда 9-11 минг киши қатнашди. Кошица шаҳрида — 15 минггача. Банска-Бистрица шаҳрида — 3-4 минг. Одамлар Европа Иттифоқи ва НАТО байроқларини кўтариб юришган. «Россия империализмини тўхтатинг», деб ёзилган шиорлардан бирида.
Словакияда мунтазам намойишлар
Aktuality таъкидлашича, икки ойдан ортиқ вақтдан бери Словакияда шунга ўхшаш тадбирлар ҳар икки ҳафтада бўлиб ўтмоқда. Ташкилотчи — «Украинага тинчлик» фуқаролик бирлашмаси. 7 март куни Братиславада бўлиб ўтган митингнинг фарқли томони шундаки, унинг иштирокчилари ўз талабларини илгари суриш учун нафақат Фицога, балки Словакия мухолифатига ҳам мурожаат қилишган.
«Украинага тинчлик» ассоциацияси вакиллари тахминан 75 минг кишининг хайрия маблағлари эвазига Украина Қуролли кучлари учун ўқ-дориларга 5 миллион евродан ортиқ маблағ тўплаганликларини маълум қилишди. Аввалроқ Фицо Словакия захираларидан Украинага қурол етказиб беришни тўхтатган эди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Испания кубоги. "Барселона" 116-дақиқада "Реал"га гол уриб, мусобақа ғолиби бўлди
Спорт | 03:45
-
Камаядиган божсиз лимит, сотиладиган заводлар ва Лавровнинг нолиши — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:15 / 26.04.2025
-
2024 йилнинг энг очиқ ва энг ёпиқ давлат ташкилотлари маълум қилинди
Ўзбекистон | 21:57 / 26.04.2025
-
Дафн маросими ва уруш
Жаҳон | 21:30 / 26.04.2025
Мавзуга оид

18:13 / 04.04.2025
Словакияда 350 тагача айиқни отишга рухсат берилди

09:21 / 29.03.2025
Словакия ўзбекистонлик ишчилар учун алоҳида виза квотасини белгилайди

11:32 / 22.03.2025
Словакия яна Фицо курсига қарши кўп минг кишилик намойишлар бўлиб ўтди

17:25 / 07.03.2025