Фавқулодда вазиятлар вазирлиги газ таъминоти ўчиб қайта ёнганда қандай иш тутиш бўйича муҳим қўлланмани эслатди.
Қўлланмада шундай дейилади:
1. Газ қурилмаларини қайта ёқишга шошилманг – бу чақнашга олиб келиши мумкин
2. Газ таъминоти жумрагини ёпиб қўйинг
3. Деразаларни очинг ва ошхонани шамоллатинг
Газ қурилмаларининг олови текис ва кўк рангда бўлиши керак. Қизил ёки сариқ олов – газ тўлиқ ёнмаётганини англатади. Бундай ҳолатларда мутахассисни чақириш керак.














