Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Конгода исёнчилар етакчиларини қўлга олишда ёрдам берганларга 5 млн доллар ваъда қилинди
Мукофот пули «Конго дарёси иттифоқи» исёнчилар ҳаракати етакчиси Корнеил Нангаа ҳамда унинг тарафдорлари учун эълон қилинди.
Конго Демократик Республикаси (КДР) ҳукумати «Конго дарёси иттифоқи» исёнчилар ҳаракати етакчиси Корнеил Нангаани қўлга олишга ёрдам берганлар 5 миллион доллар мукофот пули эълон қилди, деб хабар беради BBC.
«Адлия вазири Корнеил Нангаа, Бертран Бисимва ва Султани Макенга ҳибсга олишда ким ёрдам берса, 5 миллион доллар миқдорида мукофот пули берилишини эълон қилди», — дейилади хабарда.
«Конго дарёси иттифоқи» исёнчилар гуруҳи мамлакат шарқида фаоллашган М23 ҳаракатини ҳам ўзи ичига олади. Олдинроқ Нангаа М23 Конго пойтахти Киншаса томон ҳаракатланаётганини эълон қилганди. Ангола бошчилигидаги муваффақиятсиз кечган воситачилик уринишларидан кейин М23 Конго шарқига ҳужумни қайта тиклаган. Мамлакат раҳбарияти қўшни Руандани исёнчиларни қўллаб-қувватлашда айблаб, ўз қўшинларини КДРдан олиб чиқиб кетишни талаб қилган.
Январ охирларида М23 гуруҳи исёнчилари Гома шаҳрини назорат остига олганди. БМТ ва мамлакат хавфсизлик органларидаги манбаларга кўра, Гома қамалида исёнчилар билан биргаликда 3-4 минг атрофидаги руандалик ҳарбийлар ҳам иштирок этган.
Мавзуга оид
20:49 / 06.06.2026
Конгода Эбола вирусини юқтириш ҳолатлари сони 450дан ошди
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:54 / 24.05.2026
Конгода Эбола эпидемияси сабабли авиақатновлар тўхтатилди
21:30 / 19.05.2026