Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қашқадарёда содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 10 март куни Қашқадарё вилояти, Касби тумани Дўстлик МФЙ ҳудудида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобча ҳовлисида иккита 9 тоннали сиғим ёнган.

Воқеа жойига қутқарув хизматида тўртта ёнғин қутқарув бўлинмалари соат тахминан 22:04 да этиб бориб, соат 22:33 да ёнғинни тўлиқ ўчирган.

Ёнғин оқибатида икки нафар фуқаро куйиш тан жароҳатини олган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши.

«Ёнғин сабаби ва зарарига аниқлик киритилмоқда», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкентдаги савдо мажмуаларининг бирида ёнғин содир бўлгани, Андижондаги заправкада автомобил газ баллони портлаб кетгани тўғрисида хабар берилганди.