Аҳоли гавжум жойларда ОИВ инфекциясига текшириш тадбирлари ўтказилмоқда
ОИВ инфекцияси тушунчасини чуқурроқ сингдириш мақсадида аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида маърузалар, давра суҳбатлари, якка тартибдаги аноним дўстона суҳбатлар, шунингдек, аҳоли гавжум жойларда ОИВ инфекциясига текшириш учун бепул акция тадбирлари ўтказилмоқда.

Фото: Getty images
Аҳоли ўртасида ОИВ инфекциясининг тарқалишини олдини олиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, ушбу касаллик бўйича тиббий маданият ва тушунчани ошириш мақсадида ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассислари давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда кенг қамровли профилактик тарғибот тадбирларини олиб бормоқда.
ОИВ инфекцияси тушунчасини чуқурроқ сингдириш мақсадида аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида маърузалар, давра суҳбатлари, якка тартибдаги аноним дўстона суҳбатлар, шунингдек, аҳоли гавжум жойларда ОИВ инфекциясига текшириш учун бепул акция тадбирлари ўтказилмоқда.
ОИВ инфекциясининг парентерал йўл билан юқиши ва ОИВ инфекцияли онадан болага юқишини олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган чора-тадбирларда белгиланган вазифалар ижроси доирасида тиббиёт ходимлари ўртасида ўқитиш ишлари олиб борилмоқда ҳамда соҳага оид амалий-услубий ёрдам кўрсатилмоқда.
ОИВ инфекцияси аниқланган фуқаро ўз статусини била туриб бошқа фуқарони юқиш хавфи остида қолдириши ёки унга ОИВ/ОИТС касаллигини юқтиргани аниқланган ҳолатда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши билан қонуний жавобгарликка тортилиши ҳақида Жиноят кодексининг 113-моддасида белгиланган. Ушбу қонун талабларига мувофиқ, ОИТСга қарши курашиш марказларининг мутахассислари беморларни расман огоҳлантирди.
«Фуқаро соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонуннинг 45-моддасига кўра: «Фуқаронинг тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, соғлиғининг ҳолати, касаллигига қўйилган ташхис ҳамда уни текшириш ва даволаш давомида олинган бошқа маълумотлар шифокор сирини ташкил этади. Шифокор сири ҳисобланган маълумотлардан ўқиш ҳамда касб-корга, хизматга доир ва бошқа хил вазифаларни бажариш пайтида хабардор бўлиб қолган шахсларнинг бу маълумотларни фуқаро ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз ошкор қилишига йўл қўйилмайди».
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда Республика ОИТСга қарши курашиш маркази ижтимоий тармоқларда ОИВ инфекциясига оид асоссиз ва норасмий маълумотларни тарқатмасликни сўради.
Тавсия этамиз
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитойда мунтазам равишда ортиқча ишлаб келган репетитор ўз ишхонасида вафот этди
Жаҳон | 00:46
-
Малдив президенти матбуот анжумани давомийлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
Жаҳон | 00:16
-
Google филм ва телешоулар ишлаб чиқариш бўйича янги бўлинмасини ишга туширди
Жаҳон | 23:45 / 05.05.2025
-
Тошкентда Lacetti уриб кетган пиёда вафот этди
Жамият | 23:43 / 05.05.2025
Мавзуга оид

23:55 / 26.11.2024
Дунёда ОИВга чалиниш ва ундан ўлим 12 йил ичида кескин камайди — тадқиқот

13:50 / 22.10.2024
Олимлар ОИВ билан касалланган одамлар ўртасида буйрак кўчириб ўтказиш хавфсизлигини исботлади

18:21 / 18.10.2024
Микроблар антисептиклар билан озиқланишни ўрганиб олди — тадқиқот

15:28 / 07.10.2024