Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болтиқбўйи давлатлари пиёдаларга қарши миналарни тақиқловчи конвенциядан чиқмоқчи
Латвия, Литва, Эстония ва Полша мудофаа вазирлари ўз мамлакатлари раҳбариятига пиёдаларга қарши миналарни тақиқлаш тўғрисидаги Оттава конвенциясидан чиқишни тавсия қилди.
Ушбу мамлакалатлар мудофаа вазирларининг қўшма баёнотида айтилишича, минтақада хавфсизлик билан боғлиқ вазият «сезиларли даражада ёмонлашган», Россия ва Беларус билан чегарадош НАТО давлатларига эса ҳарбий таҳдидлар «анча ошган».
«Бизнингча, ҳозирги хавфсизлик шароитида мудофаа кучларимизга мослашувчанлик бериш ва алянснинг заиф шарқий қанотини мустаҳкамлаш учун янги қурол тизимлари ҳамда ечимларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этиш ниҳоятда муҳим», — дейди вазирлар. Шу билан бирга, улар конвенциядан чиқиш таклифига қарамай, ўз мамлакатлари халқаро гуманитар ҳуқуққа содиқ қолишларини таъкидлаган.
Латвия, Литва, Эстония ва Полшанинг Оттава конвенциясидан чиқишига оид якуний қарорни ушбу мамлакатларнинг парламентлари маъқуллаши керак бўлади.
«Умумий минтақавий ечим аниқ сигнал бермоқда — Россия билан чегарадош давлатлар ўз фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш учун барча чораларни кўришга тайёр», — дейди Литва мудофаа вазири Довиле Шакалене.
Латвия, Литва ва Эстония 2024 йил бошидаёқ потенциал Россия тажовузига қарши мудофаани мустаҳкамлаш мақсадида Оттава конвенциясидан чиқиш эҳтимолини кўриб чиққан. Натижада ушбу давлатлар пиёдаларга қарши миналар захирасини, шунингдек, тинч аҳоли учун камроқ хавф туғдирадиган бошқа воситаларни кўпайтиришга қарор қилган.
Мавзуга оид
15:46 / 02.12.2025
Миналар қурбонига айланаётганлар орасида тинч фуқаролар улуши ошиб бормоқда
08:46 / 02.08.2025
Германия Россия туфайли пиёдаларга қарши миналарга қайтишни муҳокама қилмоқда
18:20 / 13.11.2017
Жаҳон армияларининг тақиқланган қуроллари (фото)
08:26 / 08.09.2016