17 март куни Абай номидаги Қозоғистон миллий опера ва балет театри саҳнасида «Лазги. Муҳаббат ва қалб рақси» балети намойиш этилди. Бу ҳақда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзининг Telegram канали орқали маълум қилди.
«Қозоғистонга қилган аввалги сафаримиз чоғида «Лазги. Муҳаббат ва қалб рақси» балети шу қардош юртда ҳам намойиш этилса, деб ният қилгандик. Эзгу ниятимиз ижобат бўлди — 17 март куни Абай номидаги Қозоғистон миллий опера ва балет театри саҳнасида қадимий рақсимиз лазги жонланди», — деб ёзади Саида Мирзиёева.

Қайд этилишича, бундай маданий тадбирлар гўзал ўзбек санъатини намоён этибгина қолмай, қардош миллатлар ўртасидаги дўстлик, биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлашга, ўзаро муносабатларни янги босқичга кўтаришга ёрдам беради.
«Биз, президентимиз томонидан бошлаб берилган яхши қўшничилик анъаналарига содиқ қолган ҳолда, Марказий Осиё давлатлари билан иқтисодий, сиёсий ва албатта, маданий соҳаларда ҳамкорликни кучайтиришга ўз ҳиссамизни қўшишни мақсад қилганмиз. Халқларимиз ўртасида тотувлик, аҳиллик ҳукм сурса, ушбу минтақа қудратли ҳамжиҳатлик марказига айланиши шубҳасиз», — дея таъкидлайди президент ёрдамчиси.






Маълум қилинишича, 27 март куни ушбу рақс спектакли Astana Opera саҳнасида яна жонланиб, томошабинларга унутилмас таассуротлар туҳфа этади.
«Лазги. Муҳаббат ва қалб рақси» биринчи марта Dubai Opera саҳнасида намойиш этилган ва кейинчалик Истанбул, Дортмунд, Париж, Санкт-Петербург, Москва ва














