Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
715 минг аҳолига илк бор тоза ичимлик сув етиб боради
Ўзбекистонда 2025 йилда 715 минг аҳолига илк бор тоза ичимлик суви етиб боради. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати раҳбари маълум қилди.
Жорий йилда 1 619 километр ичимлик суви, 521 километр оқова сув тармоқларини тортиш, тизимдаги 162 та иншоотни қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган. Буларнинг натижасида 715 минг аҳолига илк бор марказлашган тоза ичимлик суви етиб боради, 135 минг хонадон оқова тармоғига уланади, 157 минг истеъмолчига замонавий ҳисоблагич ўрнатилади.
Бундан ташқари, давлат раҳбарининг Францияга ташрифи доирасида Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ичимлик суви бўйича 340 миллион евролик 3 та лойиҳа келишилди.
Соҳани рақамлаштириш учун Осиё тараққиёт банкидан 125 миллион доллар жалб қилиниши белгиланган. Беш йилда йирик сув иншооти ва магистрал қувурларга 4 800 та “ақлли” ҳисоблагич, 2 800 та телеметрия тизими ўрнатиш кўзда тутилган.
Республика ва 14 та ҳудудий сув таъминоти корхоналарида ягона ситуацион марказ ташкил этиш орқали аварияларни тезкор бартараф қилиш тизими жорий этилади.
Мавзуга оид
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
17:59 / 16.05.2026
Ўзбекистон кунлик сув истеъмоли юқори бўлган давлатлар қаторига кирди
07:18 / 05.05.2026
Сувни ифлослантирганлик учун жарима миқдори кескин оширилди
18:55 / 19.04.2026