Ўзбекистон | 11:33 / 19.03.2025
3506
2 дақиқада ўқилади

«Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади» — президент

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёевнинг кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашуви бошланди.

“Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш – бу бизнинг стратегик йўлимиз! Тадбиркорлик қанча тез ривожланса, мамлакатимиз шунча қудратли бўлади, халқимиз шунча фаровон яшайди.

Декабр ойидаги “очиқ мулоқот”да асосан йирик тадбиркорлар билан гаплашиб, кейинги режаларни белгилаб олдик.

Бугун кичик ва ўрта бизнесда тез ўсаётган тадбиркорларга кўмак бериб, уларни ҳам “чемпион”га айлантириш учун нима қилиш керак, деган саволга сизлар билан биргаликда жавоб топишимиз зарур”, - деди давлат раҳбари сўзининг аввалида.

Юртимизда кичик ва ўрта бизнес иш ўрни, инвестиция, инновация, рақобат, қўшилган қиймат ва экспортни кўпайтиришга энг катта туртки бераётган йўналишга айланди.

Учрашувда таъкидланганидек, яратилган шароитлар ҳисобига кичик ва ўрта тадбиркорлар сони беш йилда 2 карра кўпайди. Уларда 10,5 миллион одам  даромад топиб, рўзғор тебратмоқда.

Иқтисодиётнинг ярмидан кўпи, саноат ва экспортнинг учдан бири шу соҳа вакиллари ҳиссасига тўғри келяпти.

“Бир ҳақиқатни яхши англаб олиш керак. Ҳар қандай муваффақиятли йирик бизнесга эришиш, энг аввало, кичик ғоя ва ҳаракатдан бошланади.

Ўзгаришларга тез мослашадиган, янгилик ва рақобатдан қўрқмайдиган, муҳими, одамларни ишли қилиб, даромадини кўпайтиришда энг фаол соҳа ҳам бу – кичик бизнес.

Шу боис, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бундан кейин ҳам давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади”, - деди президент.

Мавзуга оид

Эълонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Yandex Uzbekistan Ўзбекистонда эндиликда бизнес мулоқотларини амалга ошириш учун Юлдуз ва Лола овозларини тақдим этди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди