Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
21−22 март кунлари электр энергияси учун онлайн тўлов қилишда узилишлар бўлади
Техник ишлар олиб борилиши сабабли 21−22 март кунлари электр энергияси учун онлайн тўлов қилишда узилишлар кузатилади. Бу давр мобайнида қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан ажратилмайди.
21−22 март кунлари электр энергияси учун онлайн тўлов қилишда узилишлар кузатилади. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, «HET Billing» дастурий комплексини такомиллаштириш мақсадида зарур техник ишлар олиб борилиши муносабати билан 21−22 март кунлари Маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилади.
Мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисобрақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлиши мумкин.
«Истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида айни муддатда қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан ажратилмайди. Келтирилган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
17:36 / 26.05.2026
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
11:19 / 20.05.2026
Метрода юрганда масофадан келиб чиқиб тўлов қилиш тизимига ўтилади
13:18 / 15.05.2026
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
21:41 / 05.05.2026