Ўзбекистонда оққон ва саратонга чалинган болалар учун хонадон реабилитация маркази очилди
Тошкент шаҳри Олмазор туманида оққон ва саратонга чалинган болалар учун хонадон кўринишидаги илк марказ очилди. “Бу ерда шифохонада даволанган болалар бепул қайта реабилитация қилинади. Болалар психологияси билан ишланади”, – дейди лойиҳа раҳбарларидан бири Маржона Нурмуҳаммедова.
18 март куни Тошкент шаҳрида оққон ва онкологик касалликка чалинган болалар учун реабилитация маркази очилиши бўлиб ўтди. Марказ “Сен кучлисан” ННТ ташаббуси билан очилиб, касалхонада даволанган болалар ва уларнинг ота-оналари учун мўлжалланган. Бу ҳақда “Сен кучлисан” нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбарларидан бири Маржона Нурмуҳаммедова гапириб берди.
“Бугун “Сен кучлисан” лойиҳаси жиддий қадам ташлади. Оққон ва саратонга чалинган болалар учун реаблитация марказини ташкил этдик. Марказ учун хонадон танлаганимиз сабаби она ва бола ўзини ўз хонадонидагидек ҳис қилишини хоҳладик. Асосий вазифаси кимётерапиядан кейин болалар руҳиятига ёрдам бериш, уларни яна ҳам кучли қилиш. Бу Ўзбекистонда илк терапия бўлгани учун кўпчиликка нотаниш, биз болаларни даволамаймиз, балки руҳияти билан ишлаймиз”, – деди у.
Шунингдек, марказда оналарнинг тўқиш, тикиш каби ҳунарларни ўрганиши учун шароитлар йўлга қўйилган. “Оналар бу ердан нафақат боласи билан дам олади, балки ҳунар ўрганиб, ўз бизнесларини йўлга қўйишлари ҳам мумкин”, – деди ташкилотчи.
Ташкилотчилардан бири Муаззам Иброҳимованинг айтишича, марказ ҳомийлар ёрдами билан ташкил қилинган ва 24/7 тизимида ишлайди.
“Марказни энг жасур болажонларни қўллаб-қувватлаш учун очдик. Энг матонатли оналарни қўллаб-қувватлаш учун очдик. Биз уларга елкадош бўлиб, онкотирранчани енгишни ўргатамиз”, – дейди у.
Марказ манзили Олмазор туманидаги Робот маҳалласи 76А хонадони. Касалхонадан чарчаган она ва болалар хонадонга боришлари ва хизматлардан бепул фойдаланишлари мумкин.
Тавсия этамиз
Киевга яна зарба берилди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 13:57 / 23.03.2025
Янги “иномарка”лар савдоси 2 баробардан кўпроққа камайиб кетди
Иқтисодиёт | 10:04 / 23.03.2025
Яна учта муҳим ўйин. Ўзбекистонга мундиалга чиқиш учун қандай натижалар керак?
Спорт | 17:29 / 22.03.2025
“Ҳайдовчиларнинг манфаати энг охирги ўринда бўлиши керак” – тезлик “чегирмаси”нинг оширилиши эътирозга сабаб бўлмоқда
Ўзбекистон | 10:45 / 22.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Фирибгарлар тузоғига энг кўп тушадиган одамлар тоифаси маълум қилинди
Жамият | 14:13
-
Хавфли фазага кираётган Ғазо, 4 областни талаб қилаётган Россия ва мигрантлар учун энг қора йил — кун дайжести
Жаҳон | 14:07
-
Ўзбекистон яна нетто газ экспортчисига айланди
Ўзбекистон | 14:01
-
Сурияда интернет бутунлай узилиб қолди
Жаҳон | 13:46
Мавзуга оид

13:12
Ўсишдан тўхташи мумкин — мутахассис болаларда уйқу етишмаслиги оқибатларидан огоҳлантирди

00:22
Франциялик аёл сунъий интеллект ёрдамида ўзининг саратонга чалинганини аниқлади

12:08 / 24.03.2025
Нуротада боғча болаларига яроқсиз гўшт берилаётгани аниқланди

20:12 / 18.03.2025