Сирдарёда “ГАИ” ходимининг суратини уни обрўсизлантириш мақсадида тарқатган қиз жаримага тортилди
Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг тасвирини уларни обрўсизлантиришга олиб келадиган тарзда бузиб тарқатганлик учун маъмурий жазо қўллана бошланди. Шундай ишлардан бири жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судида кўриб чиқилди: “ГАИ” ходимининг хизмат вазифаларини бажараётган пайтда олинган суратини тарқатиб, уни “ёлғончи ва шантаж”ликда айблаган қизга маъмурий жазо қўлланди.
Сирдарёда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимининг хизмат вақтида олинган суратини уни обрўсизлантириш мақсадида Instagram’да тарқатган қиз маъмурий жазога тортилди. Kun.uz суд қарори билан танишди.
Суд ҳужжатида келтирилишича, 20 ёшли З.Ю. 2025 йилнинг 23-24 феврал кунлари ўзининг Instagram’даги саҳифасида Сирдарё вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот гуруҳи катта мутахассиси О.Р.нинг хизмат пайтидаги суратини тарқатган. У О.Р.ни “ёлғончи ва шантаж”ликда айблаган. Қизга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимининг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ахборотни бузиб тарқатганлик ҳолати юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Суд мажлисида З.Ю. ўз ҳуқуқбузарлик ҳаракатига иқрорлик билдирган ва буни жаҳл устида қилганини айтган.
“О.Р. ҳужжатларсиз машина бошқарганим учун ҳужжатлар тўплаб, судга оширди. Суд жараёнини видеотасвирга олдириб, мени 7 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортирди. Судда қўлимга кишан тақилгани ҳолатини тасвирларга олдириб, телевидение ва ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали кенг оммага намойиш этди. Мен ҳали турмушга чиқмаганман. Судда олинган видеорепортаж келгусидаги турмушимга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиққанимдан кейин ўзимнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифамда жаҳл устида ушбу видеотасвирни жойлаштирдим, кейин ўчириб ташладим”, деган у кўрсатмасида.
З.Ю. қилган ишидан пушаймонлиги ва бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини маълум қилган.
Жабрланувчи О.Р. эса ҳуқуқбузар З.Ю.га нисбатан даъвоси борлигини, унга қонуний чора кўришни сўраган.
Суд қарори билан З.Ю. МЖтКнинг 195-2-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни (Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фото- ва (ёки) видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатиш) содир қилган деб топилган. Унга БҲМнинг 20 баравари, яъни 7,5 млн сўм жарима жазоси тайинланган. Жаримани давлат фойдасига ундириш белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг март ойида Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг розилигисиз фаолияти акс этган фотосуратлар ва видеоларни интернетда жойлаштиришни тақиқлашни таклиф қилган ва бу кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
2023 йилнинг ноябрида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини «обрўсизлантириш ва ҳақорат қилиш мақсадида» уларнинг фаолиятига оид фото ва видеоларни интернетда эълон қилганлик учун жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилган ва қабул қилинганди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ўша вақтдаги депутатлари Дониёр Ғаниев ва Бобур Бекмуродов ҳамда Бекмуродов етакчилигидаги «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати бу нормани очиқлик сиёсатига зид деб баҳолаган эди.
Муҳокамалардан сўнг фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини фото, видеотасвирга тушириш ва тасвирларни тарқатиш ҳуқуқи сақлаб қолинди. Фақат ходимларнинг тасвирини уларни обрўсизлантиришга олиб келадиган тарзда бузиб тарқатмаслик, яъни ходимнинг ҳаракатлари, сўзлари ва юз берган ҳолатни бузмаслик, шу мақсадда монтаж қилмаслик белгиланди.
Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг фото ва видеоларини бузиб тарқатишни тақиқловчи қонун 2025 йил 21 февралдан кучга кирди. Ҳужжат билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини обрўсизлантирувчи фото ва видеоматериалларни тарқатганлик учун жазони назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, хизмат вазифасини бажараётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимининг фото ва видеотасвирларини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатганлик учун БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима ёки 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланган.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36
-
Хитойда глобал пандемияга олиб келиши мумкин бўлган янги коронавирус аниқланди
Жаҳон | 00:30
-
Франциянинг Renault компанияси Украина учун дронлар ишлаб чиқаради
Жаҳон | 00:05
-
Япония илк бор 1000 километрдан ортиқ масофага учадиган ракеталарини намойиш этди
Жаҳон | 23:50 / 08.06.2025
Мавзуга оид

09:57 / 04.06.2025
Ҳайдовчилар жарима баллари ҳақида онлайн хабардор бўлиши мумкин

00:59 / 14.05.2025
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди

19:33 / 02.05.2025
TikTok Европада 530 млн евро жаримага тортилди

17:25 / 02.04.2025