Словакия яна Фицо курсига қарши кўп минг кишилик намойишлар бўлиб ўтди
Братислава ва Словакиянинг бошқа шаҳарларида минглаб одамлар бош вазир Роберт Фицо сиёсатига қарши норозилик билдириш учун кўчаларга чиқди. Намойишчилар ҳукуматни Россияга таслим бўлганликда айблаб, уни истеъфога чиқишга чақирди.

Фото: AP
21 март, жума куни минглаб одамлар Братислава ва Словакиянинг бошқа шаҳарларида мамлакат бош вазири Роберт Фицонинг россияпараст сиёсати ва авторитар тенденцияларига қарши норозилик билдириш учун кўчаларга чиқди. Намойишчилар Словакия ҳукуматини истеъфога чиқишга чақирди.
«Вазият ўта оғир» — бу сўзлар Братиславадаги норозилик трибунасидан янгради, дея хабар беради dpa агентлиги. Мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Кошицада нутқ сўзловчи Словакия мудофаа вазири Роберт Калинакни Россияга таслим бўлганликда айблади.
Митинглар яна Украина қуролли кучларига ўқ-дорилар учун пул йиғувчи «Украинага тинчлик» фуқаролик уюшмаси томонидан уюштирилди. Фаоллар, хусусан, Фицони Киевга қурол етказиб беришни тўхтатгани учун танқид қиляпти. Ҳукумат эса Украинага миналардан тозалаш ускуналари ва электр генераторларини юбориш орқали ёрдам беришда давом этишини таъкидламоқда. Бундан ташқари, Словакия Россиянинг ўққа тутиши туфайли ишлаб чиқариш пасайганида Украинани электр энергияси билан таъминлаётгани хабар қилинган.
Словакияда яна Фицо ва Россия билан дўстона муносабатга қарши намойишлар бўлиб ўтди
Минглаб одамлар Словакияда бош вазир Роберт Фицонинг россияпараст сиёсати туфайли истеъфосини талаб қилиб, яна бир бор намойишга чиқди. Намойишчилар Украина ва Словакиянинг Европа танловини қўллаб-қувватладилар, деб хабар берди Словакиянинг Aktuality ахборот портали 7 март куни.
Унга кўра, «Словакия – Европа» умумий шиори остида акциялар 40 дан ортиқ, жумладан, хорижий шаҳарларда ҳам бўлиб ўтди. Словак диаспоралари чет элда, масалан, Прага ва Амстердамда намойишлар ўтказди.
Братиславадаги митингда 9-11 минг киши қатнашди. Кошица шаҳрида — 15 минггача. Банска-Бистрица шаҳрида — 3-4 минг. Одамлар Европа Иттифоқи ва НАТО байроқларини кўтариб юришган. «Россия империализмини тўхтатинг», деб ёзилган шиорлардан бирида.
Тавсия этамиз
Тошкентда энди автомобилни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Лондонда тинчлик музокаралари барбод бўлди
Жаҳон | 21:29 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади
Жаҳон | 17:06 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Японияда салкам 30 йил автобус бошқарган ҳайдовчи 7 доллар ўғирлагани учун ишдан бўшатилди
Жаҳон | 00:43
-
Нидерландия қироли мамлакатни «тиш-тирноғигача қуроллантиришга» чақирди
Жаҳон | 00:22
-
Қирғизистонда РФ армиясига ёллаш иши бўйича россиялик политтехнолог ҳибсга олинди
Жаҳон | 23:58 / 24.04.2025
-
Трамп миллионерлар учун солиқларни оширишдан бош тортди
Жаҳон | 23:25 / 24.04.2025
Мавзуга оид

18:13 / 04.04.2025
Словакияда 350 тагача айиқни отишга рухсат берилди

09:21 / 29.03.2025
Словакия ўзбекистонлик ишчилар учун алоҳида виза квотасини белгилайди

13:17 / 08.03.2025
Словакияда яна Фицо ва Россия билан дўстона муносабатга қарши намойишлар бўлиб ўтди

17:25 / 07.03.2025