Энди шаҳарсозлик қонунчилигининг одам ўлимига сабаб бўлган тарзда бузилиши жиноий жавобгарлик келтириб чиқаради
25 март куни қабул қилинган ҳужжат билан, қонунчиликка зид равишда кўп квартирали уйлардаги таянч конструкцияларни ўзгартириш ёки реконструкция қилиш учун жавобгарлик белгиланмоқда. Шунингдек, шаҳарсозлик соҳасида қоидабузарликлар учун жарималар оширилади. Ўзгаришлар 3 ойдан сўнг кучга киради.

Фото: Kun.uz
25 март куни имзоланган қонун билан одам ўлимига сабаб бўлган тарзда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот каналида хабар берилди.
Қонун билан Жиноят кодексига бинолар ва иншоотлардан фойдаланишга доир рухсатнома бериш ҳамда уларни фойдаланишга қабул қилиб олиш қоидаларини бузганлик, шаҳарсозлик соҳасидаги ваколатли давлат органларининг рухсатисиз объектларни қурганлик, қонунчиликни бузган ҳолда кўп квартирали уйлардаги таянч конструкцияларни ўзгартирганлик ва (ёки) реконструкция қилганлик, шунингдек, бинолар ва иншоотларни аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режалари, уларни режалаштириш ва қуриш лойиҳаларини бузган ҳолда лойиҳалаштирганлик, реконструкция қилганлик ва қурганлик учун жавобгарлик юзага келишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Бунда жиноий жавобгарлик айбдор шахслар ушбу ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортиб бўлинганидан кейин юзага келади. Одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган тарзда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун алоҳида жиноят жиноий киритилмоқда.
Шунингдек, қонунчиликни бузган ҳолда кўп квартирали уйлардаги таянч конструкцияларни ўзгартириш ва (ёки) реконструкция қилиш билан боғлиқ жиноятни биринчи марта содир этган ҳамда амалга оширилган ўзгартириш ёки бузилишларни, шунингдек, уларнинг оқибатларини ихтиёрий равишда бартараф этган шахс жавобгарликдан озод этилиши мумкинлиги назарда тутилмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс эса лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини амалга ошириш доирасида бериладиган кўрсатмаларини буюртмачилар томонидан бажармаганлик, шунингдек, объектларни эксперт ташкилотларнинг шаҳарсозлик ҳужжатларига доир ижобий хулосасисиз қурганлик учун жавобгарликни белгиловчи нормалар билан тўлдирилмоқда.
Шунингдек, шаҳарсозлик соҳасидаги қоидабузарликлар учун солинадиган жарималар миқдорларини кўпайтириш назарда тутилмоқда.
Қонун матни ва Жиноят кодексига киритилган аниқ моддалар ҳозирча эълон қилинмаган. Адлия вазирлигига кўра, қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроилнинг ҳужумлари – Эрондаги ҳокимиятнинг мавжудлигига таҳдидми?
Жаҳон | 19:45
-
«ChatGPTʼдан диний саволларга жавоб олиш жоиз эмас» – Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Ўзбекистон | 19:23
-
Сирдарёда икки болани уриб юборган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди
Жамият | 18:44
-
Ўзбекистон хорижий инвесторлар томонидан ишончли ҳамкор сифатида қабул қилинмоқда – Саида Мирзиёева
Ўзбекистон | 18:43
Мавзуга оид

20:17 / 07.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?

17:07 / 05.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат

19:08 / 13.05.2025
Тошкентда автобуслар учун йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади

17:27 / 05.05.2025