2025 йил баҳорги-ёзги мавсумига тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент шаҳрининг бир қанча туманларида 7 апрелдан 16 майгача ичимлик суви таъминоти режали тўхтатилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ хабар берди.

Жумладан, 7 апрель 09.00 дан 8 апрель 09.00 гача: Сув бўлмайди:Учтепа тумани бўйича: Чилонзор 12-мавзе 7а-сонли кўп қаватли уй, Миллий банк биноси, Чилонзор 15-мавзе 14-сонли кўп қаватли уй ва дипломатлар уйлари, Ўзбек миллий мусиқа санъати институти, Чилонзор 21 ва 22-мавзелардаги кўп қаватли уйлар, Чилонзор 23 мавзеси, Чилонзор 24-мавзеси.

7 апрель 23.00 дан 8 апрель 06.00 гача: Сув бўлмайди: Мирзо Улуғбектумани бўйича: «Чингелди» маҳалласида.

8 апрель 09.00 дан 9 апрель 09.00 гача: Сув бўлмайди: Юнусобод тумани бўйича: Гулёр, Тикланиш ҳамда Хамкоробод тор кўчалари билан бирга, 60-сонли оилавий поликлиникада.

8 апрель 21.00 дан 9 апрель 06.00 гача: Сув бўлмайди: Олмазор тумани бўйича:«Иброҳим ота»маҳалласида.

9 апрель 09.00 дан 10 апрель 21.00 гача: Сув бўлмайди: 1) Сергели тумани бўйича: Сергели-2, 5, 5а, 6, 6а, 7, 7а, 8, 8а, Қурувчи мавзеларида, «Пепси» заводи, «Кўҳна Қумариқ», «Номданак», «Қорасув», «Тараққиёт», «Садоқат», «Дарёбўйи», «Файзли», «Эски Жалоир», «Қипчоқ», «Ўзгариш», «Хабибий», «Меҳригиё», «Зийнат», «Эзгулик», «Мададкор», «Иттифоқ», «Нилуфар», «Янги Бунёдобод», «Асробод», «Ноғойқўрғон», «Қубайтепа», «Бел ариқ», «Суғдиёна», «Қумариқ», «Қўшқўрғон» маҳаллаларида.

2) Янгиҳаёт тумани бўйича: «Ташаббус», «Янги Умид», «Янгиҳаёт», «Орият», «Марҳамат», «Гулшанобод», «Янги турмуш», «Янги Дархон», «Навқирон», «Машъал», «Зарбдор», «Дўстлик», «Чароғон», «Ҳумо», «Олчазор», «Хушнуд», «Чарбоғ», «Ёрқин ҳаёт» маҳаллаларида.

9 апрель 09.00 дан 10 апрель 09.00 гача: Сув бўлмайди: Сергели тумани бўйича: Қурувчи мавзеси, «Дарёбўйи» маҳалласида.

10 апрель 09.00 дан 10 апрель 23.00 гача: Сув бўлмайди: Шайхонтоҳур тумани бўйича: «Хувайдо» маҳалла, 2а, 4а-сонли кўп қаватли уйларда, 45-сонли оилавий поликлиникада.

14 апрель 23.00 дан 15 апрель 06.00 гача: Сув бўлмайди: Яшнобод тумани бўйича: « Ал-Буҳорий» маҳалласи Тузел мавзедаги 80а, б, в-сонли кўп қаватли уйларида.

14 апрель 09.00 дан 15 апрель 09.00 гача: Сув бўлмайди: Учтепа тумани бўйича:«Катта Чўпон ота» маҳалласида.