«Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги ҳукумат қарорига кўра, истеъмолчилар газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилган бўлса, икки ой мобайнида эски тарифлар амалда бўлади. Хусусан, тариф ўзгарган тақдирда, янги тарифлар кучга кирган кундан бошлаб:
- маиший истеъмолчилар аввалдан тўланган ҳажм учун икки ойдан ошмайдиган муддатга электр энергияси ва табиий газдан қўшимча тўловлардан озод қилинади;
- бошқа истеъмолчилар (жумладан, тадбиркорлар) эса фақат электр энергияси учун бир ойдан ошмайдиган муддатга қўшимча тўловлардан озод этилади.
Газ ва электр нархи қандай ошмоқда?
2024 йилда қабул қилинган «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарорига кўра, 2025 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда газ ва электр энергияси тарифлари оширилади.
Хусусан, 2025 йил 1 апрелдан маиший истеъмолчилар учун 1 kW·h электр энергиясининг нархи ойига 200 kW·h’гача истеъмол қилинганда 450 сўмдан 600 сўмгача оширилади. Ижтимоий нормадан ошганда:
- 201 kW·h’дан 1000 kW·h’гача 1000 сўм;
- 1000 kW·h’дан 5000 kW·h’гача 1500 сўм;
- 5000 kW·h’дан 10 000 kW·h’гача 1750 сўм;
- 10 минг kW·h’дан юқори истеъмол учун 2000 сўм этиб белгиланади.
Марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун юқоридаги тарифларнинг 50 фоизи амал қилади.
IV гуруҳ истеъмолчилари учун электр энергияси нархи 900 сўмдан 1000 сўмгача оширилади.
Газ нархлари
Шунингдек, 1 апрелдан бошлаб барча истеъмолчилар учун газ нархи оширилади. Ноябрдан февралгача давом этувчи иситиш мавсумида аҳолига етказиб бериладиган табиий газнинг бир кубометри нархи газ истеъмоли:
- 500 куб метргача бўлганда 650 сўмдан 1000 сўмгача ошади;
- 500 дан 2500 куб метргача бўлганда 1800 сўм;















