Газ ва электр энергияси тарифлари оширилиши 1 майгача кечиктирилди
Президент ҳукуматга газ ва электр энергияси тарифларини оширишни бир ойга кечиктиришни топширди. Нархлар аввал режалаштирилганидек 1 апрелдан эмас, 1 майдан ошади.

Фото: Getty images
Газ ва электр энергиясига янги тарифлар 1 майдан кучга киради.Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов Kun.uz'га маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тарифларни оширишни кейинга суришни буюрди, деди у.
Унга кўра, давлат раҳбари аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.
Тарифларни оширишнинг иккинчи босқичи аввалроқ 1 апрелга режалаштирилган эди. Бу ҳукуматнинг 2024 йил 16 апрелдаги қарорида кўзда тутилган. Ҳужжатга тегишли ўзгартиришлар киритилган.
Ўсишнинг биринчи босқичи ўтган йилнинг май ойида кузатилган бўлиб, ўша пайтда ижтимоий истеъмол стандартлари жорий этилган. Аҳоли учун 1 кВт/соат электр энергиясининг базавий (ижтимоий меъёр доирасида) нархи 295 сўмдан 450 сўмга, 1 куб метр газнинг нархи 380 сўмдан 650 сўмга ошди. Истеъмол ҳажми ошгани сайин тариф бир неча баробар ортади.
1 майдан бошлаб электр энергияси учун базавий тариф (ойига 200 кВт/соат доирасида) 450 сўмдан 600 сўмга, газ учун 650 сўмдан 1000 сўмгача оширилади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Филиппинда юз берган ЙТҲда 10 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 01:24
-
Зеленский Трампдан энг кучли қарталар тўпламини олди — АҚШ молия вазири
Жаҳон | 00:52
-
NASA’нинг икки аёл астронавти ХКС бортидан очиқ космосга чиқди
Фан-техника | 00:20
-
Пайариқ ҳокимининг таъқиби ортидан қамалган тадбиркорни Олий суд озод қилди
Ўзбекистон | 23:37 / 01.05.2025
Мавзуга оид

15:20 / 01.05.2025
Газ қуйиш шохобчаларида метан нархи 5200 сўмгача қимматлашди

11:55 / 28.04.2025
Электр ва газ қурилмаларини ўрнатиш тартиби ўзгартирилди

22:04 / 23.04.2025
Ўзбекистон Хитойга Жиззахдаги АЭС лойиҳасига сармоя киритишни таклиф қилди

11:21 / 23.04.2025